UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  1 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади Янгиликлар

Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади

Қўқондаги стадион майдони, унинг суғориш ва дренаж тизими аввалроқ янгиланган эди.

Айни вақтда майдон футбол учрашувларини қабул қилишга тайёр.

Бироқ стадион ёритиш тизими, майдон атрофига ёзилиши керак бўлган қоплама масаласида иш кечикканидан келиб чиқиб, Лига "Қўқон-1912" стадионини Суперлига учун қабул қилмаганди. Февраль ойи давомида клуб раҳбарияти мазкур масалаларни ҳал қилишга эришди. Шундан келиб чиқиб, Лига стадионни Суперлига беллашувлари учун рўйхатдан ўтказди.  

Маълумот учун, "Қўқон-1912" Суперлигага қуръа ташлаш маросими олдидан мажбурий равишда Фарғонадаги "Истиқлол" стадионини рўйхатдан ўтказган бўлиб, мазкур ҳолат Лига хавотирига сабаб бўлаётганди. Боиси, "Истиқлол" стадионида "Нефтчи" ва "ФарДУ" жамоаларининг тўп тепиши аввалдан режалаштирилган бўлиб, "Қўқон-1912" клуби олдига Суперлига 3-турига қадар стадиондан чиқиб кетиш талаби қўйилганди. Қўқон шаҳридаги стадионнинг очилиши эса "Истиқлол" стадионига тушадиган зўриқишни нормаллаштиради.

Суперлига 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Андижон" учрашуви 8 март куни 19:30 да старт олади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика