UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  0 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  3 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   16 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  19 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  1 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  7 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3

Расман: БМБ дарвозасига охирги сонияларда пенальти белгиламаган ҳакам Олий лигадан узоқ муддатга четлаштирилди Янгиликлар

Расман: БМБ дарвозасига охирги сонияларда пенальти белгиламаган ҳакам Олий лигадан узоқ муддатга четлаштирилди

ЎзФҲМ матбуот хизмати футзал Олий лигаси 1-туридан ўрин олган БМБ – “Оил Стар" ўйинидаги баҳсли вазият юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарорини маълум қилди.

БМБ - "Оил Стар" учрашувининг 40-дақиқасида номинал меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди ва шу ҳолатда тўп амалдаги чемпионларнинг 17-рақамли футболчиси қўлига тегди ва майдон ташқарисига чиқиб кетди. Ҳакамлар Анатолий Рубаков ва Никита Афиногенов мазкур эпизодда тўп қўлга тегмаганини қайд этди ва баҳсни давом эттирди.   Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан рефериларнинг қарори нотўғри, деб ҳисобланди. Бугун эса ЎзФҲМ ушбу ҳолат бўйича ҳакамларга тегишли жазо тайинлади:

"Футзал Олий лигаси 1-туридан ўрин олган БМБ - "Оил Стар" баҳси ҳакамлари Анатолий Рубаков ва Никита Афиногенов ўйинда йўл қўйган хатолари қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда биринчи ҳакам Анатолий Рубаковга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандлари ва 4-бўлимнинг 4.3 бандига асосан, футзал Олий лигаси учрашувларидан ярим мавсумга четлатиш ва қуйи лигага тушириш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 100% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.

Иккинчи ҳакам Никита Афиногенов Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандлари ва 4-бўлимнинг 4.3 бандига асосан, футзал Олий лигасидан иккита турга четлатиш ва ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 100% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди", -дейилади ЎзФҲМ баёнотида.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика