UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  0 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   7 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  23 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  2 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   44

Расман: "Андижон" Вагиз Галиулин уйига қайтганини эълон қилди Янгиликлар

Расман: "Андижон" Вагиз Галиулин уйига қайтганини эълон қилди

2 июль куни мамлакатимизда ёзги трансфер ойнаси очилганидан хабарингиз бор.

Клубларимиз эса таркибни шакллантириш жараёнини аллақачон бошлаб юборишган.

"Андижон" жамоаси ёзги дастлабки трансферни амалга оширди. Ўзбек футболи ихлосмандлари яхши биладиган, тажрибали футболчи Вагиз Галиулин жамоага қайтди.

Вагиз "Андижон" футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолиятининг асосий қисмини Россия Премер-лигаси ҳамда биринчи дивизионида ўтказган. Қанот ярим ҳимоячиси охирги тўрт йилни “Нефтехимик” клубида ўтказди ва у ерда жамоа сардори сифатида тўп тепди.

"Андижон" ҳамда Галиулин ўртасида 1,5 йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.

Маълумот учун:

Вагиз Галиулин

Туғилган йили: 10.10.1987

Амплуаси: Қанот ярим ҳимоячиси

Тўп тепган жамоалари: "Андижон", "Бухоро", "Рубин", "Сибир", "Уфа", "Тосно", "Тамбов" ва "Нефтехимик".

Эришган ютуқлари: Россия чемпиони – 2008 ("Рубин").

Россия Суперкубоги – 2009-10 ("Рубин").

Россия Кубоги – 2018 ("Тосно").


Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган. Охирги ўйинини 2021 йилда ўтказган.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика