UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  49 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  212 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  13 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  4 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1

Расман: Алишер Одилов Суперлигага қайтди Янгиликлар

Расман: Алишер Одилов Суперлигага қайтди

Ўтган йили Россиянинг "Химки" клубига ўтган ўзбекистонлик ўйинчи Алишер Одилов Наманганнинг "Навбаҳор" клубига ўтди.

"Навбаҳор" қишки трансфер "ойнаси"дан самарали фойдаланган ҳолда, ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришда давом этмоқда. Шундай ўйинчилардан бири, маҳоратли ҳужумчи Алишер Одилов жамоамиз билан шартнома имзолади.

Мазкур футболчи 2001 йил, 15 июлда Андижон шаҳрида туғилган.

Профессионал футболдаги фаолиятини 2021 йилда "Олимпик" (Тошкент)да бошлаб, тошкентликлар сафида 2024 йил августгача тўп тепган. 2024 йилнинг августида Россиянинг “Химки” (Москва вилояти) жамоаси таркибига қўшилган.             

Алишер Одилов Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларда ўйнаган ва Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.

Биз жамоамизнинг янги футболчисига Навбаҳор”да омад ёр бўлиб, “лочинлар”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз", — дейилади клуб хабарида.



Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика