UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  1 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади Янгиликлар

"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади

Бу ҳақда Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабар берди.

"27 февраль куни Лига U-21 жамоаси тўп тепадиган майдонларга бефарқ клублар масаласида материал эълон қилган бўлиб, унда "Навбаҳор" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилиши, "Қизилқум" U-21 ва "Хоразм" U-21 жамоалари эса ўз беллашувларини рақиб майдонида ўтказиши баён қилинганди. 

Кейинчалик "Сурхон" клуби Лигага расмий хат йўллаб, "Қизилқум" U-21 жамоасини 9 март куни Термизда қабул қила олмаслигини маълум қилди. Клуб Термизга катта футбол қайтиши режалаштирилаётган Суперлиганинг 2-турига жиддий тайёргарлик кўраётган бўлиб, унга қадар ўз режасини ўзгартиришни истамади. 

Шундан келиб чиқиб, "Қизилқум" U-21 жамоасига “Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 5.5-банди иккинчи хатбошиси қўлланилади ва мезбон сифатида унга техник мағлубият ёзилади. 

Маълумот учун, U-21 жамоаси ўз ўйинларини бемалол ўтказа оладиган футбол майдонини тайёрлаш ва уни йил давомида парвариш қилиш қанчага тушиши, шунингдек, ҳар қандай клубнинг хорижлик футболчи ёки хорижий йиғинлар учун қанча маблағ сарфлаётгани Лигага маълум. Биз клубларни ўз ишига профессионал тарзда ёндошишга чақирамиз", – дейилади ПФЛ хабарида.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика