UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  0 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Суперлига. “Қизилқум” мавсумни ғалаба билан бошлади Янгиликлар

Суперлига. “Қизилқум” мавсумни ғалаба билан бошлади

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Қизилқум” — “Сурхон” учрашуви бўлиб ўтди.



“Қизилқум” — “Сурхон” 2:0
08.03.2025. Самарқанд, "Динамо" стадиони. 17:45
Ҳакамлар: 
Тўрабек Суюнов, Акмал Ғиёсов, Александр Буров, Умиджон Нутфуллоев
Назоратчи: Конистантин Смирнов
ВАР: Эдита Мирабидова
АВАР: Александр Сидоров.

Голлар: Роман Папарига 9, - 1:0. Элгужа Лобжанидзе 90+4, - 2:0 (Шаҳзод Раҳматуллаев).

Голга айланмаган пенальти: Жаҳонгир Абдусаломов 36 (дарвозабон).

“Қизилқум”: 1.Санжар Қувватов, 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Дилшод Комилов, 8.Шаҳзод Раҳматуллаев, 10.Роман Папарига (77.Файзуллобек Жуманқўзиев, 85), 11.Жамбули Жигаури, 15.Никола Кумбурович, 18.Фарҳод Бекмуротов, 70.Ален Машович (99.Элгужа Лобжанидзе, 68), 79.Диёр Раҳматиллоев (7.Даврон Анваров, 90+2), 88.Душан Мийич.
Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 22.Шаҳзод Туропов, 23.Самандар Шукуруллаев, 33.Султон Раҳматов, 71.Асадбек Бахшиллоев, .

“Сурхон”: 86.Даврон Мерганов, 2.Беҳруз Каримов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 6.Беҳзод Шамсиев, 9.Кирилл Колесниченко (99.Суннатилла Поёнов, 72), 10.Дмитрий Плетнев, 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 19.Муҳаммадали Абдураҳмонов (11.Абдуғафур Ҳайдаров, 46), 27.Асилбек Жумаев (20.Сардор Маҳмудов, 83), 66.Беҳруз Шайдулов (3.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, 57), 88.Дмитрий Кратков (21.Муҳаммадюсуф Мирқодиров, 83).
Захира: 16.Дилшод Йўлдошев, 7.Достонбек Турсунов, 14.Сарвар Абдуҳамидов, 22.Жавоҳир Жўраев, .

Огоҳлантириш: Беҳзод Шамсиев 8, Жаҳонгир Абдусаломов 23, Дилшод Комилов 29.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+6. Ўйин якунланди. "Қизилқум" - "Сурхон" 2:0

90+4. ГОЛ! Элгужа Лобжанидзе! Шаҳзод Раҳматуллаевнинг чиройли узатмасидан кейин Элгужа бирга бир вазиятга дарвозабонни алдаб бўш дарвозани ишғол қилди - 2:0. 

90+2. Ўзгариш. "Қизилқум". Диёр Раҳматиллоев ўрнига Анваров тушди

90. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди

85. Ўзгариш. "Қизилқум". Папарига ўрнига Жуманқўзиев тушди

83. Ўзгаришлар. "Сурхон". Жумаев ва Кратков ўрнига Маҳмудов ва Мирқодиров тушди

82. Зарба! Плетневнинг жарима майдони ёнидан берган зарбаси кучсиз чиқди, Қувватов осонгина тўпни ушлаб олди

80. Зарба! Шаҳзод Раҳматуллаевнинг кучли зарбасидан кейин Мерганов тўпни эгаллаб олди! 

76. Зарба! Кратковнинг тўп узатишидан кейин Беҳруз Каримов зарба берди, бироз ноаниқ!

72. УХХХХХ! Папарига ҳозир дублга эришиши мумкин эди, унинг зарбасидан кейин дарвозага кириб кетаётган тўпни Неъматхонов қайтариб қолди! 

72. Ўзгариш. "Сурхон". Колесниченко ўрнига Поёнов тушди

68. Ўзгариш. "Қизилқум". Машович ўрнига Лобжанидзе

62. Зарбаа! Ален Машович жарима майдонига кириб ўткир бурчакдан зарба берди, Мерганов ўз ўрнида

57. Ўзгариш. "Сурхон". Шайдулов ўрнига Ҳамиджонов тушди

55. Зарбаааа! Мерганов бошлаб берган ҳужум, Ҳайдаровнинг зарбаси ноаниқ чиқди

48. Зарба! Захирадан тушган Ҳайдаров рақиб жарима майдони ичидан чап оёқда зарба берди, тўпни Қувватов ушлаб олди

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Сурхон". Абдураҳмонов ўрнига Абдуғафур Ҳайдаров тушди


Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Жумаевнинг жарима зарбаси ноаниқ чиқди. 

42. "Сурхон" жарима зарбаси ишлади. Тўп жуда қулай нуқтада. Яхши ижрочи бўлса бас. 


36. СЕЙВ! Санжар Қувватов Жаҳонгир Абдусаломовнинг 11 метрдан тепган тўпини қайтарди. 

35. ПЕНАЛЬТИ. "Сурхон" футболчиси тепган тўп "Қизилқум" аъзоси Диёр Раҳматиллоевнинг қўлига тегди. 

26. ЗАРБАА. "Сурхон"дан яхши ташкил қилинган ҳужум гувоҳига айландик. Дастлабки зарбада Колосниченко тепган тўп "Қизилқум" футболчиси Комиловнинг қўлига теккандек кўринди. Кейинги уринишда Жумаев йўллаган зарба ноаниқ. Ҳакам ўйинни давом эттиришни буюрди.

23. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сурхон" футболчиси Жаҳонгир Абдусаломов ҳужумда қўпол ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди. 

13. ЗАРБАА. "Сурхон"дан хавфли ҳужум. Плетневнинг пасидан сўнг Абдураҳмоновнинг зарбаси кескин аммо ноаниқ кўриниш олди. 

12. "Қизилқум"дан навбатдаги ҳужум. Лекин навоийликлар футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан. 

9. ГОЛ. "Сурхон" дарвозабони Даврон Мергановнинг хатосидан "Қизилқум" ҳужумчиси Роман Папарига фойдаланиб гол урди.

8. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сурхон" футболчиси Беҳзод Шамсиевга сариқ карточка кўрсатилди. 

3. Маълумот учун, Термиз клуби 5 йилдан буён "Қизилқум" майдонидан ғалабасиз қайтмоқда. "Сурхон"нинг сафардаги сўнгги 3 очкоси 2020 йилги мавсумда қўлга киритилган. 

Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди.

- Учрашув соат 17:45да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика