UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди" Янгиликлар

Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"

CAFA Nations Cup 2-туридан ўрин олган Ўмон – Қирғизистон учрашувидан сўнг икки жамоа устозлари фикрлари билан ўртоқлашди.

Дастлаб Қирғизистон бош мураббий Урмат Абдуакимов фикрларини билдирди. 

"Биринчи навбатда йигитларга майдонда борини бергани учун раҳмат айтаман. Бугун яхши ўйин кўрсатишди дея оламан. Лекин бизнинг ғалабамизни ўғирлашди. Буни кўриб чиқиш керак. 3 та гол уриб 1:2 ютқазиш аламли. Оғир мағлубиятни қабул қилиб олдик, чунки мақсадимиз юқори эди. Лекин олдинда яна битта Ўзбекистонга қарши ўйин кутиб турибди. Кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз",- дейди Урмат Абдукаимов.

- Охирги дақиқаларда жамоага нима етишмади?

- Қийин вазият. Майдонга халқаро майдонда тажрибаси камларга имконият бердик, шу боис тажриба етишмади. Боз устига марказий ҳимоячиларимиз билан боғлиқ 2 та режалаштирилмаган ўзгариш қилдик. Қийин рақиб билан ўйинда осон бўлмайди. Стандарт вазиятлардан кўп гол ўтказяпмиз. Буни кўриб чиқиш керак. 

- Кожонинг ҳисобга олинмаган голини қайтадан кўрдингизми?

- Тасвирларни энди кўриб чиқамиз. Саволлар бор албатта. Аммо захира ўриндиғидан туриб кўриш бошқача хулосаларни беради. Айниқса сизга қарши қарорлар қабул қилинса.

- Бир ярим йил олдин Осиё Кубогида Ўмон билан дуранг ўйнагандинглар. Бу вақт ичида Қирғизистон терма жамоаси қанчалик кучайди, нималар ўзгарди?

- Жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичида қатнашиш катта тажриба берди. Муносиб натижалар қайд этдик. Дебютимиздан ҳеч ким бундай натижалар кутмаганди. Биз янада кучли жамоага айландик деган бўлардим. Мазкур турнирда таркибимиз тўлиқ эмас, чунки тажрибали футболчилар етиб келмаган. Бу орқали ёшларга имконият бермоқдамиз. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
02 сен 21:03:24
Амирхон Амирхон
Кыргыз дустларимизга омад тилайман
   
03 сен 01:09:01
BXZ BXZ
Энди кизик бу́лади охирги тур Мтжимиз асосий таркибни у́йинга ташлайди ва албатта катта хисоб билан ютишга харакат килишади . Иккита экспрементал таркиб икки хил хулоса берди лекин оптимал таркиб у́з су́зини айтади ва Аллах хохласа гурухда биринчи у́ринни оламиз . Олга ок бу́рилар олга Мтжмиз .
   
03 сен 00:11:01
Rаsul Matkarimov
Омад ютиб ташела бизани ландавурлани)))
   
02 сен 23:15:06
Rustam Yunusov
Rustam Yunusov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Абдуакимов ми? еки Абдукаимов?
Журналист этиборлирок булиши керак
   
02 сен 23:14:21
Rustam Yunusov
Абдуакимов ми? еки Абдукаимов?
   
02 сен 21:42:59
Турабек Ш
Узбекистон улжа булиб куринвотди щекил
Бизада ротациячи мураббий узи олимпиячилари билан ердам берворишига ишонвотди
   
02 сен 21:40:23
تعمورخن ومار خجا
Xali yosh ekansanda qari tulkini oʻljasi boʻlding)))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика