Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди
04 сен 23:51
Янгиликлар


Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди
Икки кун аввал Ўзбекистон ҳамда Туркманистон термалари "CAFA Nations Cup-2025" гуруҳ босқичи доирасида ўзаро тўқнаш келди.
Баҳснинг 59-дақиқасида Ўзбекистон термаси ҳимоячиси Фаррух Сайфиев тўп учун курашда рақиби посбони Расул Чориевнинг юзига тепиб юборди ва шу сабабли қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Дарвозабон эса тиббий ёрдам кўрсатилиб, майдондан олиб чиқиб кетилди.
Ушбу ҳолатдан кейин термамиз ҳимоячиси Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар