UZ

Сўнгги янгиликлар

16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 16:10Про лига. "Локомотив" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  2 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  9 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  13 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  1 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5

Қирғиз Республикаси устози: "Биз қилган ўзгаришлар рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирди. Бугун уларни хайрон қолдира олдик" Янгиликлар

Қирғиз Республикаси устози: "Биз қилган ўзгаришлар рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирди. Бугун уларни хайрон қолдира олдик"

Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Максим Лисицин ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

"Бундай ўйинларда майдонга тушиш қийин иш. Мен йигитларга кўрсатган ўйинлари учун миннатдорчилик билдирдим. Чунки улар бу ўйинларга тайёргарлик жараёнида катта ҳажмдаги ишни бажаришди, бизга умид бера олишди. Биз ростдан ҳам очко олишни истагандик, афсуски, буни иложи бўлмади. Бу каби юқори даражада етарли тажрибамиз бўлмагани учун эмоцияларимизни жиловлай олмадик. Шу сабабли бугунги ўйин бизнинг фойдамизга ҳал бўлмади. 

Тайёргарлик учун қисқа вақт бўлишига қарамай, бугунги ўйинга яхши тайёрландик, таркибни танладик. Сиз Аликуловни Кенжабаевга алмаштирганим ҳақида гапирдингиз, аммо таркибда жуда кўп ўзгаришлар бўлганди. Ўйин пайти ҳам кўрдикки, бу ўзгаришлар рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирди. Иккита гол урдик, аммо қаердадир бироз таваккал қилдик. Футболда таваккал қилиш керак. Бугун рақибни кутилмаган ҳолатлар билан хайрон қолдира олдик. Ҳар сафар ҳам бундай бўлмади, рақибга ҳам етарлича кўп имконият қолдирдик ва улар ўз вазиятларидан фойдаланиб кетишди. Биз керакли хулосани чиқарамиз ва тайёргарлик кўришда давом этамиз. Бундай ўйинлар жамоа учун, айниқса, ёш футболчилар учун тажриба бўлади. Кейинги йиғинларда янада кучлироқ бўла оламиз деб ўйлайман", -дейди Максим Лисицин.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика