UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Қатар термаси дарвозабони: "10-рақамли ўйинчи ўртага зарба беришини олдиндан кутгандим" Янгиликлар

Қатар термаси дарвозабони: "10-рақамли ўйинчи ўртага зарба беришини олдиндан кутгандим"

Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг, қаҳрамонга айланган дарвозабон Мешал Баршам қандай қилиб пенальтиларни қайтаргани ҳақида гапирди.

— Мешал, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлганингиз билан табриклайман. 5, 10 ва 26-рақамли футболчилар берган зарбани қайтаришни уддаладингиз. Бу қандай содир бўлди? Қандай қилиб ўртага берилган зарба йўналишини топа олдингиз?

— Бу футболчилардан бири билан "Насаф"га қарши ўйинда тўқнаш келганман. 10-рақамли футболчи ҳам менга таниш, у ўртага зарба беришини олдиндан кутгандим. Умуман, сериясида озгина омадим келди. Бироқ, асосий фактор айнан пенальтилар сериясига яхши тайёргарлик кўрганим ва рақибни ўрганиб чиққаним деб ўйлайман.

Эслатиб ўтамиз, Қатар термаси дарвозабони Мешал Баршам пенальтилар сериясида Рустам Ашурматов, Зафармурод Абдираҳматов ва Жалолиддин Машариповлар берган зарбаларни қайтаришни уддалади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика