UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2

Қатар 2025 йилда ФИФАнинг 2 та турнирига мезбонлик қилади Янгиликлар

Қатар 2025 йилда ФИФАнинг 2 та турнирига мезбонлик қилади

ФИФА кенгаши ташкилот ҳомийлигидаги иккита турнирнинг ўтказилиш санаси ва жойини тасдиқлади.

3-27 ноябрь кунлари Қатарда ФИФА U-17 ўсмирлар жаҳон чемпионати, 1-18 декабрь кунлари эса ФИФА Араб миллатлари кубоги бўлиб ўтади.

Араб миллатлари кубогида араб дунёсининг энг кучли 16 та жамоаси иштирок этади, ўсмирлар жаҳон чемпионати эса илк бор кенгайтирилган форматда ўтказилади: унда 48 та миллий терма жамоа қатнашиб, 25 кун давомида 104 та ўйин ўтказади.

"Қатар яна бир бор футбол орқали бутун минтақа ва жаҳондаги инсонларни бирлаштиради. Биз футболчилар ва мухлисларга юқори даражадаги инфратузилма ва унутилмас тажриба тақдим этишни интизорлик билан кутмоқдамиз", – деди Қатар спорт ва ёшлар ишлари вазири ҳамда икки турнир ташкилий қўмитаси раиси шайх Ҳамад бин Ҳалифа Ал Тани.

Қатар илгари ФИФА-2022 Жаҳон чемпионати, Осиё Кубоги-2023, Араб миллатлари кубоги-2021 ва бошқа кўплаб йирик мусобақаларни муваффақиятли ўтказганди. Мамлакат келажакда ўсмирлар жаҳон чемпионатининг кейинги бешта мусобақасига, шунингдек, 2029 ва 2033 йиллардаги Араб миллатлари кубогига мезбонлик қилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика