UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  0 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  3 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0

ПСЖ Муҳаммад Салоҳга Европадаги энг кўп маош олувчи ўйинчи бўлишни таклиф қилмоқда Янгиликлар

ПСЖ Муҳаммад Салоҳга Европадаги энг кўп маош олувчи ўйинчи бўлишни таклиф қилмоқда

Футболчи "Ливерпуль" билан янги шартнома имзолаши номаълум бўлиб турибди.

Парижнинг ПСЖ клуби раҳбарияти Килиан Мбаппедан кейин жамоага янги лидер олиб келишни мақсад қилган. El Nacional берган маълумотларга кўра, парижликлар раҳбари Носир Ал Ҳелайфи жамоанинг янги етакчиси сифатида Муҳаммад Салоҳни кўрмоқда. 

Салоҳнинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси шу мавсум охирида ўз якунига етади. Футболчи клуб ҳали ҳам янги шартнома таклиф қилмаганини айтди. Париж клуби эса Салоҳга йилига 40 млн евро маош таклиф қилишга тайёр. Бу сумма ичига хар ҳил бонуслар кирмаган. Барча бонуслар қўшиладиган бўлса, Салоҳ бу таклифга кўра Европадаги энг кўп маош оладиган футболчига айланиши мумкин. 

32 ёшли Муҳаммад Салоҳ яна бироз энг юқори даражада футбол ўйнамоқчи. Шу сабабли, у АҚШ ва Саудия арабистонидан келаётган таклифларга эътибор қаратмаяпти.

Ўз навбатида, ПСЖ "Ливерпуль" билан январдаёқ келишиб олмоқчи. Бу инглиз клуби ҳам ўзи учун маълум миқдордаги пулни кафолатлашини англатади. 

Маълумот учун, Салоҳ ушбу мавсум АПЛнинг 12 та ўйинида 10 та гол ва 6 та ассист қайд этди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика