UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  0 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  1 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  9 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  8 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1

ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп? Янгиликлар

ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп?

Теглар :  ЕЧЛ ПСЖ
31 май куни ПСЖ Мюнхенда "Интер"ни мағлуб этди (5:0) ва ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Узоқ кутилган совриндан ташқари, клуб каттагина мукофот пулларини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Фақатгина финалдаги ғалаба парижликларга 10,5 миллион евро келтирди - ғалаба учун 6,5 ва Европа Суперкубогига йўлланма учун 4 миллион евро.

Football Meets Data портали маълумотига кўра, ПСЖнинг бир мавсумдаги умумий даромади 148,4 млн еврони ташкил этди ва бу Чемпионлар Лигаси учун рекорд кўрсаткичдир.

Турнирдаги иштироки учун барча жамоалар 18 миллион евродан олишди. Лига босқичида жамоа ҳар бир ғалаба учун 2,1 миллион евро, дуранг учун эса 700 минг евро ишлаб олди.  ПСЖ ҳисобида 4 ғалаба ва 1 дуранг бор. УЕФА кучли саккизликка кириш учун 2 миллион евро, гуруҳдан чиқиш учун (9-ўриндан 16-ўрингача) - 1 миллион евро тўлаган.

Плей-офф ўйинлари учун жамоалар қуйидагича мукофотланди:

1⁄8 финалга чиқиш - 11 миллион евро
Чорак финалга чиқиш - 12,5 миллион евро
1⁄2 финалга чиқиш - 15 миллион евро
Финалга чиқиш - 18,5 миллион евро

Соврин миқдорига телеҳуқуқлар ва олдинги иштроклар учун тўловлар ҳам киради: сўнгги беш ва ўн йиллик еврокубоклардаги иштроклар натижалари бўйича коэффициентлар ҳисоблаб чиқилган. ПСЖда бу тўловлар 44,7 млн евродан кўпроқни ташкил қилди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика