UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  49 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  212 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  13 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  4 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1

ПРО мураббийлик курсида таҳсил олаётган мутахассис Суперлига клуби бош мураббийи бўлиб ишлашига рухсат берилади Янгиликлар

ПРО мураббийлик курсида таҳсил олаётган мутахассис Суперлига клуби бош мураббийи бўлиб ишлашига рухсат берилади

Кеча — 6-январь куни Ассоциация ва Лига раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди ва унда ЎФА техник директори Ги Киала ҳам иштирок этди.

Учрашувда Суперлига клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб борадиган мутахассислар масаласи ҳам муҳокама қилинди. Сир эмаски, бу лавозим учун Про лицензияси талаб этилади. Айни вақтда мазкур лицензияга эга маҳаллий мутахассислар саноқли ҳисобланади.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Тошкентда бироз танаффусдан сўнг Про лицензияси учун навбатдаги ўқув курси старт олди. Унда 21 нафар мутахассис таҳсил олаётган бўлиб, шундан 17 нафари маҳаллий мураббийлар ҳисобаланади. Бу ўз-ўзидан жорий мавсум сўнгида Про лицензиясига эга Ўзбекистонлик мутахассислар сони яна бир неча нафарга кўпроқ бўлишини англатади.

Январь ойидан эътиборан профессионал футбол клуби мақомини олиш учун даъвогар клублар ОФК лицензиялашидан ўтишни бошлади. Бунда улар ОФК платформасига Про лицензиясига эга шахсни бош мураббий сифатида юклаши лозим. Кечаги учрашувда ОФК талаби муҳокама қилинди ва 2025 йилда Про курсига таҳсил олаётган мутахассисларга Суперлига ёки Пролига клуби бош мураббийи сифатида Лига рўйхатидан ўтишга рухсат берилди. Бу ўз навбатида футбол клубларида танлов имкониятини оширади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика