UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  23 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  8 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  17 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  5 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  4

"Пахтакор" чемпионат доирасида 12 та ўйиндан бери "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда. Навоийликлар сўнгги бор қачон "шерлар"дан очко олган? Янгиликлар

"Пахтакор" чемпионат доирасида 12 та ўйиндан бери "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда. Навоийликлар сўнгги бор қачон "шерлар"дан очко олган?

Бугун Coca Cola Суперлигаси доирасида "Пахтакор" — "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтади.

Пойтахтликлар ўзаро сўнгги 12 та ўйиндан бери Навоий жамоасини мағлубиятга учратмоқда. Навоийликлар охирги марта 2017 йилги мавсумда ўз майдонида ўтган беллашувда бир очко қўлга киритишга муваффақ бўлган, ушбу баҳс 1:1 ҳисобида якунланган. Валентин Коваленко бошқариб борган учрашувнинг 13-дақиқасида Шерзод Каримовнинг пасидан сўнг Суҳроб Нуруллаев ҳисобни очган. 49-дақиқада эса Артур Геворкяннинг узатмасидан сўнг Отабек Зокиров ҳисобни тенглаштирган. Иккинчи бўлим ўрталарида Артём Макосин тўпни ушлашда хатоликка йўл қўйиб, "Пахтакор" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатади. Ҳакам томонидан белгиланган 11 метрли жарима зарбасини эса Тиаго Безерра аниқ амалга ошира олмайди, у тепган тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Ўйин давомида меҳмонлар кўплаб хафвли вазиятни яратади, аммо гоҳ дарвозабон, гоҳ дарвоза устуни ва тўсини мезбонларни қутқариб қолган. Шу тариқа, учрашув дуранг натижа билан якунланган. 

Олий Лига, 16-тур.
6 август (якшанба)
19:00 - «Қизилқум» (Навоий) – «Пахтакор» (Тошкент) 1:1
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Н. Қосыиов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Голлар: Суҳроб Нуруллаев 13, - 0:1. Отабек Зокиров 49, - 1:1.

Амалга оширилмаган пенальти: Тиаго Безерра 64 (устун)

"Қизилқум": Артём Макосин, Ғайрат Жумаев, Шукурали Пўлатов, Файзулла Қамбаров, Шерали Жўраев (Нодирхон Камолов, 82), Эркин Бойдуллаев (с), Артур Геворкян, Илҳом Юнусов, Самандар Шодмонов (Акром Баҳриддинов, 87), Отабек Зокиров, Максим Юрку (Бекзод Ғанижонов, 58)
Захира: Эркин Жабборов, Виктор Григорьев, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов

"Пахтакор": Александр Лобанов, Владимир Козак, Шерзод Аъзамов, Марко Симич (с), Даврон Ҳошимов, Азимжон Аҳмедов, Гиди Канюк (Жамшид Искандеров, 84), Тиаго Безерра, Шерзод Каримов (Забиҳилло Ўринбоев, 87), Суҳроб Нуруллаев (Достон Иброҳимов, 78), Игорь Сергеев
Захира: Элдорбек Суюнов, Акбар Исматуллаев, Камолиддин Тожиев, Жамшид Юсупов


Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасидаги бўлажак учрашув соат 19:00 да старт олади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика