UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда" Янгиликлар

"Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда"

Хабарингиз бор, эртага, 4 февраль куни "Пахтакор" Қатарда "Ал Гарафа"га қарши Элит Чемпионлар Лигаси 7-тур ўйинида майдонга тушади.

Бугун мазкур беллашувдан олдин матбуот анжуманида "шерлар" бош мураббий Педру Морейрага ҳужумчи Игорь Сергеев ҳамроҳ бўлди.

"Биз мазкур учрашувга тайёргарликни яхши ўтказдик деб ўйлайман. Бир ой янги мавсумга ҳозирлик жараёнида бўлдик. Машғулотларда имкон қадар ишладик. Бизни мавсумдаги биринчи расмий ўйин кутиб турибди. Рақиб эса мавсумининг қизғин палласида. Бизни кескин баҳс кутиб турибди. Яхши ўйин намойиш қилиб, ижобий натижага эришишга интиламиз.

Рақибни ўрганиб чиқдик. "Гарафа" яхши савиядаги футболчиларга эга жамоа. Португалиялик мураббий Педру Мартинс бошчилигида улар ҳужумкор футбол кўрсатишмоқда. Рақибимиз жуда кучли жамоа", - деди мураббий.

"Туркиядаги йиғинда бир ой машқ қилдик. Ўйлашимча, жисмонан ва руҳан ўйинга тайёрмиз. Жамоадаги муҳит ажойиб ҳолатда. Эртага муҳим беллашув бўлади. Биз майдонда боримизни беришга ҳаракат қиламиз. Уйга ижобий натижа билан қайтишни хоҳлаймиз.

"Гарафа" яхши шаклланган жамоа, таркибида кўплаб хорижлик ва маҳаллий юқори савияли футболчилар бор. Биз мавсумни энди бошлаймиз. Имкон қадар энг яхши ўйинимизни кўрсатишга уринамиз", - деди Игорь Сергеев.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика