UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  2 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  14 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Паоло Мальдинининг ўғли Италия термаси сафида дебют қилиши мумкин Янгиликлар

Паоло Мальдинининг ўғли Италия термаси сафида дебют қилиши мумкин

"Монца" ярим ҳимоячиси Даниэль Мальдини яқин орада Италия термаси сафида майдонга тушиши мумкин.

"Скуадра адзурра" устози Лучано Спаллетти 22 ёшли ярим ҳимоячини Миллат Лигаси доирасидаги Бельгия (10 октябрь) ва Исроилга қарши (14 октябрь) учрашувлар учун чақирилган футболчилар рўйхатига киритган. Бу ҳақида инсайдер Николо Скира хабар берди. Даниэль Мальдини Италия ёшлар терма жамоаси сафида ўйинлар ўтказган, аммо миллий термага ҳали чақирилмаган эди. 

Жорий мавсум хавбек "Монца" сафида А Сериянинг 6 учрашувида 1 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Даниэлнинг отаси Паоло Мальдини 1987 - 2002 йиллар оралиғида Италия терма жамоаси либосида 126 ўйин ўтказган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика