UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  0 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  3 18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0

Ўзбекистоннинг ҳозирги терма жамоаси тарихдаги энг кучлисими? Сервер Жепаров жавоб берди Янгиликлар

Ўзбекистоннинг ҳозирги терма жамоаси тарихдаги энг кучлисими? Сервер Жепаров жавоб берди

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ сардори Сервер Жепаров "Тўраев финти" ("Финт Тураева") подкастида ҳозирги Ўзбекистон терма жамоасини аввалгилари билан солиштирди.

- Назаримда, ҳозирги терма жамоа тарихдаги энг кучлиси эмас. Шубҳасиз, энг кучлилардан биридир, лекин энг кучлиси эмас. Бизда аввалги йилларда жуда кучли терма жамоалар бўлган.

- Унда нима учун Ўзбекистон терма жамоасининг олдинги авлодлари жаҳон чемпионатига чиқа олмаган?

- Ҳозир жаҳон чемпионатига йўлланмалар сони кўпайган. Бундан ташқари, қайси гуруҳга тушганимизни ҳам ҳисобга олиш керак. Илгари биз жуда кучли корейсларга ва Австралия терма жамоасига дуч келардик.

- Ҳозирги терма жамоа олдингиларига нисбатан нимаси билан кучлироқ?

- Ҳозир бизда легионерлар кўпроқ. Чет элда қанча кўп футболчи ўйнаса, терма жамоа учун шунча яхши. Бироқ "хорижий чемпионатлар" турлича бўлиши мумкинлигини англаш керак. Масалан, Малайзия ва Таиландни олдинга қўйилган қадам деб ҳисоблаш қийин. Бу мамлакатлар ФИФА рейтингида биздан пастроқда жойлашган. Футболчи ушбу спорт тури кучлироқ бўлган жойларга — Европанинг топ-5 лигаси, Россия, Туркияга бориш керак.

- Ўзбекистоннинг энг яхши терма жамоаларини авлодлар бўйича тартиблаб бера оласизми? Даврларни таснифлашда жаҳон чемпионатига саралаш даврини мўлжал қилиб олишингиз мумкин.

- Ҳозирги терма жамоани учинчи ўринга қўярдим. Иккинчи ўринга, менимча, 2014 йилги жаҳон чемпионатига саралаш босқичида қатнашган авлодни лойиқ кўрарди, у жамоада Кападзе, Гейнрих, Аҳмедов, Исмоилов, Денисов, Шацких, Нестеров каби номлар бор эди. Биринчи ўринга эса 2006 йилги терма жамоа муносиб. Булар - Кошелев, Карпенко, Фёдоров, Ширшов, Акопянц, Шацких. Дарвозада Нестеров билан Сафонов бор эди, ўшанда Миржалол Қосимов ҳам ўйнарди.


Сервер Жепаров иштирокидаги "Тўраев финти" подкастининг тўлиқ версиясини (рус тилида) қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика