UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Про лига. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  0 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  9 17:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  9 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  10 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  18 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7

Ўзбекистон терма жамоаси Бишкекдаги машғулотини қандай ўтказди? ФОТОМАҚОЛА Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси Бишкекдаги машғулотини қандай ўтказди? ФОТОМАҚОЛА

Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғизистонга қарши баҳс олдидан ўтказган расмий машғулоти Championat.asia объективида

Эртага ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқич 2-тур доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бишкекда Қирғизистон терма жамоасига қарши майдонга чиқади. Дастлабки турда терма жамоамиз КХДРни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Бишкекка кеча етиб келган терма жамоамиз, бугун маҳаллий вақт бўйича соат 18:00да ўйиндан олдинги расмий машғулотда иштирок этди. Машғулотлардан фотомақолани томоша қилишингиз мумкин.



Эртанги учрашувни қабул қиладиган "Долон Омурзаков" номидаги стадионинг трибуналаридан Бишкек тоғларига шундай манзара намоён бўлади.




2023 йил 22 декабрь куни ўзгартириш киритилган Қирғиз Республикасининг байроғи.




Эртага мана шу дарвозаларга катта эҳтимол билан тўп киритилади.




"Долон Омурзаков" стадионининг энг юқори трибунасидан кўриниш.




Реконструкция қилинган стадионинг асосий трибунаси.




Дарвоза ортидаги секторлар ва табло.




Road to 2026. 




Кўп баҳсларга сабаб бўлган майдон майсасини муҳокама қилаётган Сречко Катанец ва терма жамоа вакиллари.




Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар - Элдор Шомуродов хаёл сурмоқда.




Эртага 38 миллионлик Ўзбекистон аҳолисини хурсанд қила оладиган, ота-ўғил Катанецлар.




Физика қонунларини синовдан ўтказаётган Азиз Турғунбоев.




Бу футболчи ким?




Терма жамоани ёлғизлатиб қўймайдиган Championat.asia ижодий гуруҳи.




Теҳронда бир-бирига рақиб, терма жамоада эса дўст бўлган Жалолиддин Машарипов ва Остон Урунов.




Рустам Ашурматов ва унинг тилларанг бутсалари.




Худди топ-моделлардек суратга туша оладиган Абдулла Абдуллаев.




Ота-ўғил Катанецлар 2-қисм.




"Ал-Фейҳа" жамоасининг янги аъзоси Отабек Шукуров.




Фарруҳ Сайфиевнинг кайфияти аъло.




"Фантастик тўртлик" фильми. Бош ролларда - Ян Катанец, Сречко Катанец, Даврон Аҳмедов ва Владо Радманович.




"Colgate" тиш пасталаринг амбассадори бўлишга муносиб номзод Остон Урунов.




Championat.asia сайти таҳририятининг фикрига кўра, Суперлиганинг август ойидаги энг яхши футболчиси - Абдувоҳид Неъматов.




КХДРга қарши ўйин қаҳрамони Ўткир Юсупов бугунги машғулотларда.




Табассум қилаётган Шерзод Насруллаев.



"Насаф"нинг "юраги" Акмал Мозговой чигил ёзди машқларни бажармоқда.


Суратлар муалиффи: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика