UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Ўзбекистон - Қатар 2:0. Зейтуллаев сўнгги голини урган, Шацких терма жамоадаги ягона қизил карточкасини олган учрашув Янгиликлар

Ўзбекистон - Қатар 2:0. Зейтуллаев сўнгги голини урган, Шацких терма жамоадаги ягона қизил карточкасини олган учрашув

Қатар билан кечган ўйинларни ёдга олишда давом этамиз.

Бугун Осиё кубоги-2007 саралаш босқичидан ўрин олган, “Пахтакор” стадионида ўтказилган Ўзбекистон – Қатар учрашувини ёдга оламиз. Миллий терма жамоамиз 2006 йилги Германия яшил майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмади ва саралашда охиригача курашиб аламли тарзда ўз иштирокини якунлади. Натижада футболимизда ислоҳотлар, ўзгаришлар даври бошланди. Ўзбекистон футбол федерацияси президенти этиб Мираброр Усмонов тайинланди. Раҳбариятда ҳам маълум бир ўзгаришларга қўл урилди. Терма жамоамиз ҳам авлодлар алмашинуви жараёнини бошидан кечираётган, Қосимов, Ширшов, Давлетов каби футболчилар ўз ўринларини ёшларга бўшатиб бераётганди. Кўпчиликни, ўша пайтда бир савол қизиқтирарди. Терма жамоа Қосимовсиз қандай ўйнайди? Албатта, мухлислар яшил майдонда терма либосидаги Миржалол Қосимовни мунтазам кўришга ўрганиб қолишганди. Лекин, ҳар нарсанинг интиҳоси яъни якуни бўлишни яхши биласиз. 


Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси январь ойига келиб россиялик таниқли мутахассис, Камерун терма жамоаси билан 1990 йил Италиядаги мундиалда қатнашган Валерий Непомняшчийни жамоа бош мураббийлигига таклиф қилади. Мақсад клубни янада ривожлантириш, юқори чўққиларга олиб чиқиш, халқаро майдонда муваффақиятли иштирок этиш эди. Бу орада миллий жамоамиз ҳам бошқарувчисиз қолганди. Шунинг учун февраль ойида Валерий Кузьмичга “Пахтакор” билан параллель равишда терма жамоага ҳам устозлик қилиш вазифаси юклатилди, унга бош ёрдамчи сифатида Усмон Тошев ва Равшан Ҳайдаров кўмаклашадиган бўлишди. Режага кўра айнан ушбу ойда футболчиларимиз 2007 йилги Осиё кубогига саралаш баҳсларидаги иштирокларини бошлашлари лозим эди. Гуруҳда бизга рақиблик қиладиган жамоаларга эътибор қаратадиган бўлсак даражаси термамиздан юқори эмаслигини кўришимиз мумкин. Бангладеш, Гонконг, Қатар. Ҳа, улар орасида қатарликлар жиддий қаршилик туғдириши кутилган ягона жамоа ҳисобланарди.

Бош мураббий Валерий  Непомняшчий мазкур баҳсга бир қатор маҳаллий ва легионер футболчиларни таклиф қилди. Улар орасида Италияда жавлон ураётган ўзбекистонлик футболчи Илёс Зейтуллаевни ҳам кўришимиз мумкин эди. Максим Шацких, Андрей Фёдоровлар эса доимгидек терма ихтиёрида бўлишди. Маҳаллий футболчилардан Кападзе, Жепаров, Кошелев, Кирьянлар ҳам шу куни баҳсни асосий таркибда бошлашди. Қайсидир маънода улар Валерий Кузьмич даврида терманинг ўзагига айланиб улгурганди.



Мухлисларнинг асосий диққат эътибори Зейтуллаевга қаратилган, ундан кўп нарса кутишарди. Аввалги йилларда иқтидорли ярим ҳимоячи кўп ҳам термага чақирилмаганди. Жароҳатлар, ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар ўртада тўсиқ бўлиб турарди. Непомняшчий эса хорижда ўйнаётган ҳамюртларимиздан кўпроқ фойдаланишга ҳаракат қиларди.

Қатарликлар йўлланмани муддатидан аввал нақд қилиб қўйишганди. Ўзбекистон терма жамоаси бундан олдинги баҳсларда очколар йўқотиб бироз қийин аҳволга тушиб колганди. Гонконг билан, сафарда Қатар билан ўйинларда йўқотилган очколар қимматга тушишга яқин келганди. Агарда ушбу баҳсда ғалаба қозонсак муаммосиз иккинчи ўрин билан Осиё кубоги финал босқичи чиптасига эга чиқардик. Иккинчидан эса Қатардан ўз уйимизда сафарда учралган 1:2 ҳисобидаги мағлубият учун ҳам реванш олиш ҳисси футболчиларимизга қўшимча куч бериши тайин эди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида тезкор техника ва дриблинг эгаси, кучли зарбалар билан кўплаб дарвозабонларни доғда қолдирган Леонид Кошелев рақиб ҳимоячиларини тартибсизлигидан фойдаланиб чиройли тарзда тўп киритди. Ҳозирда мураббийлик соҳасида фаолият олиб бораётган собиқ футболчидан Осиёнинг кучли посбонлари ҳам жабр кўришганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Жемалидин Мушович бошчилигидаги Қатар шу куни босимсиз ўйнаши, кўп ҳам ҳужумга интилмаслиги вакилларимизга фойда берди, чунки, барибир руҳий томондан уларда хотиржамлик бор эди.

Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида биз таъкидлаётган Илёс Зейтуллаев таблодаги ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Афсуски, ушбу гол унинг терма жамоадаги фаолиятидаги охирги гол бўлиб қолди. Умуман олганда миллий жамоада 10та учрашувда майдонга тушиб 2та тўп киритган Зейтуллаев барча иккита голни биз ёдга олаётган саралаш босқичида уради.

Яна бир эътиборга молик воқеа баҳснинг 60-дақиқасида рўй беради. Яъни рақиб ҳимоячиси билан майдонда тортишиб қолган Максим Шацких қатарлик футболчига қўли билан ножўя ҳаракат қилгани учун амирлик ҳакам Муҳаммад Умар томонидан четлатилади У билан бирга рақиб ўйинчиси ҳам қизил карточка билан сийланади. Бу Макснинг терма жамоадаги ягона қизил карточкаси сифатида тарихга киради.

Гарчи, термамиз қитъа кубогига йўлланма олган бўлсада якунда Валерий Кузьмичга чиқиш эшиклари кўрсатилади ва келишув бекор қилинади. Қизил карточка олган Шацких эса Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги биринчи тур Эронга қарши беллашувни ўтказиб юборганди.

Осиё кубоги-2007 саралаши.
Ўзбекистон – Қатар – 2:0
15.11.2006. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 20000 томошабин.
Бош ҳакам:
Аль-Саиди Муҳаммад Умар (БАА)
Голлар: Леонид Кошелев 31, Илёс Зейтуллаев 53.
Четлатиш: Максим Шацких 60 – Абдуллох Аль Берик 60.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Андрей Фёдоров, Виталий Денисов, Алексей Николаев, Асрор Алиқулов, Владислав Кирьян, Темур Кападзе (Улуғбек Бақоев, 90), Леонид Кошелев (Александр Гейнрих, 83), Илёс Зейтуллаев (Виктор Карпенко, 65), Сервер Жепаров, Максим Шацких.











Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика