UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  17 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  42 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  0 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  5 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал учрашувлари саналари маълум Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал учрашувлари саналари маълум

Кеча, 29 май, Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи учун қуръа ташланди.

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, "Навбаҳор" "Бухорони" қабул қилса, "Пахтакор" Нукусга, "Нефтчи" эса Жиззахга борадиган бўлди.

Маълумот учун, кубок 1/8 финалига 16 жамоа йўлланма олган. Ўз гуруҳида иккинчи бўлган жамоалар мазкур босқични сафарда ўтказишига тўғри келади. Гуруҳ пешқадамлари эса ўз майдонида учрашув ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу босқич ўйинлари 3-6 июль кунлари бўлиб ўтади.  


1/8 финал жуфтликлари:

3 июль, чоршанба
"Олимпик Мобиуз" - "Хоразм"
"Машъал" - "Қизилқум"


4 июль, пайшанба
"Олимпик" - "Андижон"
"Металлург" - "Сурхон"


5 июль, жума
"Навбаҳор" - "Бухоро"
"Бунёдкор" - "Қизириқ"


6 июль, шанба
"Арал" - "Пахтакор"
"Сўғдиёна" - "Нефтчи"


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика