UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  6 18:41Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  27 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  4 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  9 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  48 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди Янгиликлар

Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди

Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, ЖЧ-2026 ҳамда ОК-2027 қўшма саралаш босқичи доирасидаги баҳсдан сўнг тартибсизлик келтириб чиқарган фуқаролар қонуний жазо олишди.

"Юз берган ҳолатда стадион ходимлари ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси масъулларининг ҳар қанча огоҳлантиришларига қарамай, бу шахслар ўз билганларидан қолмадилар.



Футбол майдонида тартибсизликни юзага келтирган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга ҳам қаршилик кўрсатдилар. Шундан сўнг улар дарҳол Чилонзор тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига олиб келинди. Тартиббузарларнинг 6 нафари вояга етмаган шахс бўлганлиги сабаб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига биноан уларнинг ота-онасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жаримага тортилди. 

Қолган 3 нафар шахс юзасидан ҳам маъмурий баённома тузилди ва қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди. Суд томонидан қоидабузарларнинг 2 нафари Н.А. ва К.Р. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддаларига биноан 5 суткадан, М.М.га эса 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди", – дейилади Тошкент шаҳар ИИБ хабарида. 

Маълумот ўрнида, 26 март куни "Бунёдкор" стадионида ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Гонконг (3:0) беллашуви ўтказилди. Ушбу учрашувдан сўнг ўнлаб мухлислар майдонга югуриб чиқишди. Эндиликда ЎФА ОФК томонидан ўрнатилган йирик миқдордаги жарималарни тўлаши керак бўлади. 

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика