UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  0 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  8 17:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:30Про лига. "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  9 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  10 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  18 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7

Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўртоқлик ўйинда ҳам Бразилияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўртоқлик ўйинда ҳам Бразилияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Бразилияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Ўзбекистон — Бразилия 2:5

Голлар: Илҳом Ҳамроев (2), Марсель Маркес (7, 22), Ронкальо (23), Музаффар Аҳаджонов (26), Жоау Виктор (32), Марсиньо (36)

Ўзбекистон: 1. Суннат Анваров, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳом Ҳамроев (с), 8. Ҳусниддин Нишонов, 9. Элбек Тўлқинов.

Захира: 21. Фаёзбек Жўрабоев, 2. Музаффар Аҳаджонов, 3. Машраб Одилов, 5. Фазлиддин Ботиров, 7. Анасхон Раҳматов, 10. Акбар Усмонов, 11. Аброр Аҳмедзянов, 13. Меҳрож Худойбердиев, 14. Самариддин Беркинов.

Бразилия: 1. Тиаго Мендес Роха, 4. Марлон Оливейра Араухо, 6. Марсель де Мендонка Маркес, 8. Марсиньо Рибейро да Силва, 10. Жан Пьер Гесель Коста.

Захира: 3. Виллиан Фелипе Дорн, 2. Ронкальо Диего, 5. Жоау Виктор Алвес Сена, 7. Диего Энрике Зуффо (с), 9. Леандро Лино дос Сантос, 12. Артур Гильерме де Соуса Фортунато, 13. Рафаэль дос Сантос, 14. Фелипе Валерио Расколь.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

40. Нишоновнинг зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтарди. 

39. Зарба! Беркинов кетма-кет икки имкониятдан фойдалана олмади.

38. Зарба! Артурнинг зарбасига аниқлик етишмади.

37. Фол. Бразилия зарарига. Фоллар бўйича ҳисоб: 3-4.

37. Зарба! Ропиевнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди.

36. ГОЛ! Марсиньо ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

35. Зарба! Нишоновнинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

34. Зарба! Марсель Маркеснинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

33. Зарба! Зуффо ўта қулай вазиятдан фойдалана олмади, аниқроғи, Анваров яна жамоасини қутқариб қолди.

Тайм-айт.

33. Зарба! Тўлқинов ўта қулай вазиятда аниқ зарба йўллай олмади.

32. ГОЛ! Жоау Виктор жамоасининг тўртинчи голига муаллифлик қилди.

32. Зарба! Леандровнинг зарбаси жуда хавфли чиқди, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

31. Ҳамроев аутдан дарвозани ишғол қилди, бироқ тўп ҳеч кимга тегмагани боис гол инобатга олинмайди. 

Бугунги учрашувни "Ҳумо арена"да 1432 нафар томошабин кузатмоқда.

30. Одиловга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

29. Фол. Ўзбекистон зарарига. Фоллар бўйича ҳисоб: 3-2

28. Зарба! Анваровдан яна бир даҳшатли сейв!

26. ГОООООЛЛЛ! Аҳаджонов ҳисобни қисқартирди!

26. Беркинов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда зарба йўллашга улгурмади, ҳимоячи етиб келди.

25. Фол. Ўзбекистонлик футболчи огоҳлантирилди.

25. Фол. Бразилия зарарига.

24. Зарба! Костанинг пастки бурчакка йўллаган зарбасини Анваров оёғи билан қайтарди.

23. ГОЛ! Бразилия дарвозабони Ронкальо ҳисобдаги фарқни оширди. 

22. ГОЛ! Бурчак зарбасидан сўнг Марсель Маркес Бразилияни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

22. Зарба!  Беркиновнинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

21. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

20. Меҳмонларнинг кетма-кет бурчак зарбалари қайтарлди.

19. Зарба! Ўзбекистон дарвозабони кетма-кет иккита хавфли зарбани қайтарди!

18. Зарба! Меҳмонлардан яна зарба. Анваров тўпни эгаллади.

17. Зарба! Бурчак узатмасидан сўнг Коста зарба йўллади, Анваров ишончли ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

17. Зарба! Бразилия посбони яна зарба йўллади, бу сафар ҳам ноаниқ.

16. Ҳусниддин Нишоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

15. Фол. Ўзбекистон бешинчи фолни ишлаб олди. Кейинги фоллар дабл-пенальтига олиб келади.

14. Зарба! Бразилия дарвозабони рақиб дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди, ноаниқ.

Тайм-аут.

13. Зарба! Аҳаджонов рақиб посбони билан деярли бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

12. Фол. Ўзбекистон зарарига. Фоллар бўйича ҳисоб: 4-2

11. Зарба! Леандронинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Анваров қайтарди. Ўзбекистон дарвозабони кейинги ҳужумда яна икки маротаба даҳшатли сейв амалга оширди.

Тайм-аут.

10. Зарба! Леандронинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди, аммо аниқлик етишмади.

10. Зарба! Ўзбекистонликларнинг кетма-кет зарбалари дарвозабон ва ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

8. Зарба! Зуффонинг ўнг оёқда йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

7. Фол. Нишонов бразилиялик футзалчи томонидан йиқитилди.

7. ГОЛ! Стандарт вазиятдан сўнг Марсель Маркес ҳисобни тенглаштирди.

7. Фол. Нишонов огоҳлантирилди.

6. Зарба! Марсель Маркеснинг марказдан йўллаган зарбаси юқорилаб кетди.

6. Зарба! Ропиевнинг чап қанотдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

5. Зарба! Араухонинг марказдан йўллаган кучли зарбасини Анваров қайтарди.

5. Зарба! Костанинг чап оёқда йўллаган зарбасини Ботиров бартараф этди. Ўзбекистонлик ҳимоячига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

4. Фол. Аҳмедзянов қўполлик ишлатди.

3. Зарба! Костанинг зарбасини Анваров қайтарди.

2. ГОООООЛЛЛЛ! Рақибидан тўпни олиб қўйган Ҳамроев ҳисобни очди!

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика