UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   33 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  219 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0

Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоасининг Осиё Кубоги саралаш баҳслари Тошкентда ўтказилади Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоасининг Осиё Кубоги саралаш баҳслари Тошкентда ўтказилади

Фарруҳ Зокиров бошқарувидаги Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси январь ойида 2025 йилги аёллар футзали бўйича Осиё Кубоги саралаш баҳсларида иштирок этишидан хабарингиз бор.

Жамоамиз жой олган "C" гуруҳи баҳслари жорий йилнинг 11-19 январь кунлари Тошкент шаҳридаги "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтказилади. Саралаш натижаларига кўра, тўрт гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ва энг яхши битта 3-ўрин соҳиби 2025 йилнинг 7–18 май кунлари Хитойда ўтказиладиган қитъа мусобақасининг финал босқичига йўл олади. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси саралаш босқичидаги иштирокини 2-турдан бошлайди.


2-тур

13 январь | 15:00

Филиппин — Ўзбекистон 


3-тур

15 январь | 18:00 

Ўзбекистон — Кувайт


4-тур

17 январь | 18:00

Австралия — Ўзбекистон 


5-тур

19 январь | 18:00

Ўзбекистон — Туркманистон


Маълумот ўрнида, футзал бўйича аёллар Осиё Кубогида дастлабки уч ўринни эгаллаган жамоалар 2025 йилнинг ноябрь – декабрь ойларида тарихда илк бор ташкил этилаётган футзал бўйича ФИФА аёллар Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика