UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  0 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  1 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  7 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  28 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   38 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  53 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  229 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12

ОКМКнинг янги посбони Ҳумоюншоҳ Сайётов: "Ёш йигитчанинг болаликдаги орзуси амалга ошди" Янгиликлар

ОКМКнинг янги посбони Ҳумоюншоҳ Сайётов: "Ёш йигитчанинг болаликдаги орзуси амалга ошди"

Хабарингиз бор, ОКМК жамоасини трансферлар ойнасида дарвозабон Валижон Раҳимов тарк этди.

Клуб эса унинг ўрнини муносиб тўлдириш мақсадида ёш посбон Ҳумоюншоҳ Сайётов билан шартнома имзолади. Олмалиқликларнинг янги киперининг ўтган мавсум ва ОКМК ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 


- "Қизилқум" билан ўтган 2024 йил нималар билан ёдда қолди?

- Мазкур жамоа билан кўплаб тарихий натижаларга эришдик. 20 йил деганда гранд жамоа "Пахтакор"ни мағлубиятга учратдик. Тошкентда "Бунёдкор"дан устун келдик. Аммо мавсум ўртасига келганда руҳан чарчаб қолдик дея оламан. Биз ҳар бир ўйин учун тахминан 1000 километр масофа сарфладик. Бу клуб ва мухлислар учун катта машаққат ҳисобланади. Шунга қарамай Суперлигада ўрнимизни сақлаб қолдик. 

- Аввалги жамоаларга нисбатан бу мавсум кўпроқ аниқроғи 10 та ўйинда майдонга тушдингиз. Бу ўзингизга бўлган ишончни оширдими?

- Албатта. Бунинг учун бош мураббий Жамшид Саидов ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Афсуски, бугунги кунда жуда кам мураббийлар ёш дарвозабонларга ишонч билдиришади. Ўйлайманки, уялтириб қўймадим. 

- "Қизилқумни тарк этдингиз. Бу қарор мураббий ва қолган футболчиларнинг кетишидан сўнг юзага келдими?

- Сиз айтган факторлар тўғри. Лекин асосий сабаб оилавий шароитимдан келиб чиқиб иш тутдим. 7 йил деганда энди Тошкентга қайтдим (кулади). ОКМК Ўзбекистоннинг амалдаги вице-чемпиони. Ўзим учун тўғри қарорни қабул қилдим.

-  ОКМКда афсонавий Миржалол Қосимов қўл остида ўйнайсиз. Олмалиқ клуби таркибни секин ёшартирмоқда. Янги жамоангиз билан келишув қандай амалга ошди? Нималар кутяпсиз?

- Клуб раҳбари Баҳодир Мирзаев билан учрашиб якунда икки йиллик шартнома имзоладик. Хабарингиз бор, "Бунёдкор" академияси тарбияланувчисиман. Болалигимизда асосий жамоанинг ҳар бир ўйинида майдондаги футболчиларга тўп олиб бериб турардик. Ўшанда Миржалол Қосимов бош мураббий, Мурод Зуҳуров дарвозани қўриқларди. Тенгдошларим билан уларнинг жамоаларида ўйнашни орзу қилардик. Аллоҳнинг қудрати билан уларнинг жамоаларига келдим. Бир сўз билан айтганда ёш йигитчанинг болаликдаги орзуси амалга ошди.

- 2025 йилги мақсадларингиз қандай?

- Ҳозир қишки йиғинларда максимал даражада ишлаб янги мавсумга жисмонан ва руҳан тайёр бўлишим керак. Қолгани худодан. Меҳнатимизга яраша мевасини оламиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика