UZ

Сўнгги янгиликлар

21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  26 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  15 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  8 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  19

ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди Янгиликлар

ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди

Эксперт ҳакамлар ОКМК – "Андижон" (4:3), "Қизилқум" - "Навбаҳор" (3:2) ўйинида фаолият олиб борган ҳакамлар фаолиятини таҳлил қилди.

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган ОКМК – "Андижон" учрашувининг 60-дақиқасида ОКМК футболчиси тўпсиз вазиятда рақиб жамоа вакилининг юзига тирсак билан зарба берди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин ушбу ҳолатда VAR ҳаками билан маслаҳатлашган ҳолда тўғри қарор чиқарди ва тегишли чорани кўрди.

Бироқ беллашувнинг 85-дақиқасида баҳсли пенальти ҳолати юзага келди. Футболчилар ўртасида тўп учун кураш давомида бош ҳакам пенальти белгилади. Аммо вазиятни таҳлил қилган эксперт ҳакамлар қарорига кўра, ушбу ҳолатда 11 метрлик жарима зарбаси тайинланмаслиги керак эди. 

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, Рустам Лутфуллин хатоликка йўл қўйгани учун номуайян муддатга четлаштирилди.


Шунингдек, "Қизилқум" – "Навбаҳор" ўйинининг 90+5-дақиқасида бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев "Навбаҳор" футболчисининг қўлига теккан тўп сабабли пенальти белгилади. VAR орқали вазият текширилгач, қарор ўзгаришсиз қолган ва 90+12-дақиқада ушбу пенальти амалга оширилган. Аммо экспертлар ушбу ҳолатда футболчининг қўли танасига ёпишиб тургани боис пенальти тайинланмаслиги керак деб топди. 

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, Аҳрол Рисқуллаев ҳам ўйинда йўл қўйган хатоси туфайли номуайян муддатга четлаштирилди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика