UZ

Сўнгги янгиликлар

18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  0 18:12"Насаф" - "Бухоро". Таркиблар маълум  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  7 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  8 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  12 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  16 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6

ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди Янгиликлар

ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди

Хабарингиз бор, шу йилнинг апрель ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтган U-17 Осиё чемпионати Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун жуда чиройли кечиб, футболчиларимиз якунда ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа якунига етгач, орадан бир неча кун ўтиб ОФК Ижроия қўмитаси йиғилиш ўтказди ҳамда кейинги мусобақалар қаерда бўлиб ўтишини аниқлаб олди. 

Шундай қилиб кейинги учта U-17 Осиё чемпионати яна Саудия Арабистонида ўтказиладиган бўлди. 2026, 2027, 2028 йилги мусобақалар ҳам айнан Саудия Арабистонида ташкил этилади. Мамлакат мусобақа мезбонлиги учун курашда Хитой ва Ироқдан устун келди.

Албатта, Ироқда кетма-кет уч йил U-17 Осиё чемпионатини ўтказиш имконсиз, чунки мамлакатдаги сиёсий вазият тез-тез ўзгариб туради. Шу боис Ироқ мезбонлик учун курашдан тез чиқди, Хитой билан эса музокаралар узоқ давом этди. Натижада ОФК ҳар икки томон кўнглини топиб, қаторасига учта U-17 Осиё чемпионати мезбонлигини Саудия Арабистонига, шунингдек, қаторасига учта U-17 қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлигини Хитойга берди.

Апрель ойида ўтказилган U-17 Осиё чемпионати мезбонлиги ҳамда шу мамлакатда бўлиб ўтган Элит ОЧЛнинг марказлашган тартибдаги финал босқич ўйинларининг юқори савияда ташкил этилиши ОФК раҳбариятида илиқ таассурот қолдирди.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика