UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2

ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади Янгиликлар

ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Осиё кубогига тайёргарлиги ҳамда мусобақадаги иштироки таҳлил қилинди. Фарҳод Нишонов бошчилигидаги мураббийлар штаби томонидан жамоа олиб борган йиғинлари, селекция, тиббий,  руҳий ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Ўз навбатида мураббийлар кенгаши аъзоларининг Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштироки юзасидан таҳлил ҳамда хулосалари тингланди. Жамоа олдига қўйилган Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси бажарилмаган бўлса-да, Осиё кубоги мусобақасида орттирилган тажриба ва хатолар устида ишлаш мураббийларнинг келажакдаги фаолиятларида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

U-20 терма жамоаси мазкур ёш тоифасидаги цикл бўйича мусобақалардаги иштирокини якунлади. Жамоа футболчилари Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосини ташкил қилиб, Лос-Анжелесда ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик олиб боради.    

Шунингдек, кун тартибидан Ўзбекистон U-23 терма жамоасига бош мураббийлар номзодларини кўриб чиқиш масаласи ўрин олди. Мураббий бўйича қарор — тавсияларни ўрганиш жараёни якунига етганидан сўнг маълум қилинади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика