UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  0 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  1 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  1 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  6 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  3 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0

ЎФА раҳбарияти футбол клублари масъуллари билан кўришди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти футбол клублари масъуллари билан кўришди

Бугун Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов профессионал футбол клублари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Кун тартибига кўра, ўтган мавсум якунлари ва янги мавсум режалари кўриб чиқилди, клубларнинг фаолияти, ифратузилмаси ва молиявий ҳисоботлари аниқ рақамлар асосида таҳлил қилинди. 

Маблағларни клублар ривожи учун мақсадли сарфлаш, легионарларни жалб қилишда уларнинг даражасини таҳлил қилиш, академия, аёллар футболи, футзал ва инфратузилмага эътибор қаратиш борасида талаблар қўйилди. Ҳакамларнинг ҳалол ишлаши, ҳакамлик сифатини ошириш, VAR тизимини такомиллаштиришга эътибор қаратилди. Келишилган ўйинларга қарши кескин ва аёвсиз кураш жадаллик билан давом эттирилиши маълум қилинди. 



Масъулларга трансферлар жараёнини назорат қилиш зарурлиги таъкидланди. Ёш футболчиларга кўпроқ ўйин амалиёти бериш ва уларнинг клубда тажрибасини ошириб бориш муҳимлиги айтилди. 



"Биз U-20, U-23 Осиё чемпионатлари каби нуфузли турнирларга мезбонлик қилмаганимизда бир қатор ёш футболчиларимиз кучли лигаларга, катта клубларга трансфер қилинмаган бўларди. Клубларда ҳам истеъдодларга мунтазам ишонч билдириш зарур. Уларда иштиёқ ва интилиш юқори даражада", – деди Абдусалом Абдумавлонович.

Йиғилишда ЎФА раҳбарияти томонидан клублардаги мавжуд муаммолар тингланди. Ушбу муаммолар ечимида жамоаларга керакли ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди. Клублар терма жамоалар билан ҳамжиҳат ишлаган ҳолда, истеъдодли футболчиларни тарбиялаши устувор вазифа этиб белгиланди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика