UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

ЎФА президенти Баҳодир Қурбонов ЖЧ саралашининг муҳим учрашувларидан олдин миллий жамоа билан учрашди Янгиликлар

ЎФА президенти Баҳодир Қурбонов ЖЧ саралашининг муҳим учрашувларидан олдин миллий жамоа билан учрашди

Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичи муҳим ўйинлари олдидан ЎФА президенти Баҳодир Қурбонов миллий жамоа билан учрашиб омад тилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичи доирасида 20 март куни Қирғиз Республикаси, 25 март куни Эрон билан ўйнайди. Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Баҳодир Қурбонов масъулиятли ўйинлар олдидан миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди ва ушбу босқич аҳамияти, халқимизнинг азалий орзуси бўлмиш Мундиал йўлланмасини қўлга киритиш орқали мухлисларни хурсанд қилиш муҳимлиги ҳақида тўхталди. Бош мураббий Тимур Кападзенинг режалари тингланди.

Футболимиз раҳбари шунингдек, футболчилар билан суҳбатда ижобий натижаларга эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилишини маълум қилди. Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтишди. Тиббий штаб ва жамоага алоқадор барча мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилди. Баҳодир Низомович бўлажак учрашувларда жамоамизга омад тилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика