UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  10 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2

Никола Лазаревич: «Вазиятлардан унумли фойдаланиб, муҳим ғалабани қўлга киритдик» Янгиликлар

Никола Лазаревич: «Вазиятлардан унумли фойдаланиб, муҳим ғалабани қўлга киритдик»

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Шиддатли ва муросасиз беллашув учун рақибмиз «Сурхон»га миннатдорчилик билдираман. Янги мавсумга қуръа ташлангандаёқ рақибимизнинг ўйинини ўргана бошладик. «Сурхон» ҳам биз сингари Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказди ва йиғин давомида юқори савиядаги жамоалар билан назорат учрашувларини ўтказди. Рақиб яхши шаклланган, таркибнинг асосий қисми бир неча йиллардан буён бир жамоа сифатида тўп тепиб келмоқда. Улар майдонда бир-бирларини жуда яхши тушунишади. Бизда эса бу йил таркибнинг ўзаги қайтадан шакллантирилди. Шу сабаб оғир учрашув бўлишини билардик. Тайёргарликни шунга мос равишда олиб бордик. Ўйинда ташаббусни ўз қўлимизда сақлаб туришга интилдик. Гол урилгач рақибнинг ҳужумларини бартараф этиб, қарши ҳужумда ўз имкониятларимиздан самарали фойдаланишни истагандик. Амалда бу режамиз иш берди. Шу сабабли яна гол уриб, ғалабани ўзимиз томонга оғдириб олдик. Умуман олганда ўйинда ҳар иккала жамоада гол уриш учун имкониятлар бўлди. Фақат биз бу имкониятдан фойдаландик. Бугунги ўйин тарихга айланди. Эртадан кейинги рақибга қарши тайёргарликни бошлаймиз. Хатоларимизни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз.

- Ўйин охирларида майдонда иккита номинал ҳужумчи Папарига ва Лобжанидзе ҳаракат қила бошлади. Жамоа ўйинни битта асосий ҳужумчи билан бошлаганди. Икки ҳужумчини ўйнатишдан мақсад нима эди?

- Лобжанидзе майдонга тушгач, Папарига ҳужумкор ярим ҳимоячи позисиясига ўтди. Тактик режамизга бироз ўзгартириш киритишга қарор қилгандик.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика