UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

"Нефтчи" собиқ футболчиси: "Легионерларни ФИФА ҳимоя қилади, маҳаллий футболчилар одам эмасми?" Янгиликлар

"Нефтчи" собиқ футболчиси: "Легионерларни ФИФА ҳимоя қилади, маҳаллий футболчилар одам эмасми?"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ФИФА олдидаги мажбуриятларини бажаргани ҳақида хабар чиқди.

Тез орада ФИФА клубдан трансфер тақиқини олиб ташлайди. Шу хабарни ўқиган "Нефтчи" клуби собиқ футболчиларидан бири сайтимиз билан боғланди ва ичидагиларни тўкиб сочди: 

"Клубларимиз доим легионер футболчиларнинг қарзларини биринчилардан бўлиб тўлаб беришади. Чунки уларни ФИФА ҳимоя қилади. Маҳаллий футболчилар эса "топар ойида олади". Нима маҳаллий футболчилар одам эмасми? Уларни оиласи, бола-чақаси йўқми? Йил давомида шу жамоа учун ўйнаймиз, лекин пешона теримизни ололмаймиз. Қизиғи бу нарса деярли ҳар йили такрорланаверади. Фақат "Нефтчи"да шунақа демоқчимасман. Ёки у клубда, ёки бу клубда шунақа бўлаверади. 2024 йилда "Нефтчи"да ўйнаган маҳаллий футболчилардан сўрангчи қачон охирги марта маош олишибди? Ҳозир ҳам клубда ўйнаётганлар дардини кимга айтишни ҳам билмайди. Чунки кўз-кўзга тушиши бор", - деди исм фамилияси сир қолишини сўраган "Нефтчи" собиқ футболчиларидан бири. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика