UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  0 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  5 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  3 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  27 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  10 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  23

"Нефтчи" бугун иккита назорат учрашуви ўтказади. Рақиблардан бири Польша клуби Янгиликлар

"Нефтчи" бугун иккита назорат учрашуви ўтказади. Рақиблардан бири Польша клуби

Теглар :  Нефтчи
Янги мавсумга Туркиянинг Анталья шаҳрида тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" жамоаси бугун иккита назорат учрашувида иштирок этади.

Куннинг биринчи ярмида Қозоғистон Биринчи лига вакили Семей шаҳрининг "Елимай" клуби билан ўйин ўтказилади. Абай вилояти шарафини ҳимоя қилаётган "Елимай" жамоаси 2022 йилда тузилган бўлиб, ўтган 2023 йил футбол мавсумида Қозоғистон Биринчи лигасининг дебютанти мақомида қатнашди ва мусобақада биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Жамоага Андрей Карпович бош мураббийлик қилиб келмоқда.

Куннинг иккинчи қисмида, яъни кечки соат 19:00 да навбатдаги спарринг рақиб Польшанинг Гданск шаҳрида жойлашган "Лехия" футбол клуби бўлади. Ушбу жамоа 1945 йилда ташкил топган бўлиб, мамлакат мусобақаларида бир қанча соврин ва унвонларни қўлга киритган. 1956 йилда мамлакат биринчилигининг бронза медали, 1983 ва 2019 йилларда Польша кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган.

26 январь 2024 йил
13:00 да "Нефтчи" - "Елимай" (Қозоғистон).
19:00 да "Нефтчи" - "Лехия" (Польша)

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика