UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  30 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2

Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч" Янгиликлар

Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"

Хабарингиз бор, эртага, 27 ноябрь куни "Насаф" Чемпионлар Лигаси-2 гуруҳ босқич 5-тури доирасида "Ал Қувайт" клубини қабул қилади.

Бугун ўйиндан аввалги матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Небойша Йовович ва футболчи Холид Алхарқави иштирок этишди. 


"Даставвал "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман! 

Эртанги ўйин ҳақида гапирсам, жамоамиз бу баҳсга тўлиқ тайёр. Асосий мақсадимиз чиройли ўйин намойиш қилиш. Ҳар икки жамоанинг ўйин услуби ўхшаш — ҳужумни хуш кўради. Шу сабабли, чиройли ўйин бўлади деб ўйлайман", - деди Небойша Йовович. 


Холид Алхарқави: "Албатта, эртанги ўйинга биз 100% тайёрмиз. Бу беллашувга жиддий эътибор қаратганмиз ва уйга 3 очко билан қайтамиз".



Мураббий: "Бунга алоҳида тўхталишни истамаган бўлардим. Ҳар икки жамоада ҳам турли муаммолар бўлиши мумкин таркибда. Бутун жамоа, Холид айтганидек, ўйинга тайёр. У 17 ёшда аммо, муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"

Бу Чемпионлар Лигаси, халқаро мусобақа. Гуруҳда қандай вазият бўлишига қарамасдан, биз ғалаба қозонамиз. Асосий мақсадимиз ҳам ҳар кейинги баҳсда зафар қучиш. 

Албатта, "Насаф"нинг ўйинларини кузатиб бордим. Бундан ташқари Бошкович эски қадрдоним, қўшимчасига ўтган мавсум Азизбек Амонов ҳамда Абдулла Абдуллаев билан бирга ишлаганман ва умуман "Насаф" бўйича маълумотлар бизда етарли. Шунга қарамасдан, рақиб таркибида бирор футболчи алоҳида ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Уларнинг барчаси эътирофга лойиқ. Марко Станоевич жорий мавсум камроқ ўйнаётган бўлсада, ҳурматга лойиқ, тажрибали футболчи. Шунингдек, яна бир бор "Насаф"ни чемпионлик билан табриклайман.

Легионер футболчи маҳаллий ҳамкасбларидан ажралиб туриши керак ва бизнинг легионерларимизнинг ўйинларидан қониқяпман".


Насаф Карши

AFC Champions League Two Grp. D . 5-тур

27/11/2024, 19:00

2
:
1
Тугади

Аль-Кувейт ФК

45'
90'

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика