"Насаф" Қашқадарё дербисида "Шўртан"ни мағлуб этди
16 авг 21:30
Янгиликлар


"Насаф" Қашқадарё дербисида "Шўртан"ни мағлуб этди
“Насаф” — “Шўртан” 2:0
Гол: 61- Шароф Муҳитдинов (Зафармурод Абдираҳматов), 65 - Шерзод Насруллаев (Шароф Муҳитдинов)
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Ёрдамчи ҳакамлар: Артём Калинин, Элнур Дониёров
Захира ҳаками: Шоҳинур Бойматов
Назоратчи: Маъмур Саидкасимов
ВАР: Тўрабек Суюнов
АВАР: Зилола Раҳматова
Комиссар: Владимир Назаров
"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Муродбек Раҳматов (2.Алибек Давронов,46), 7.Аденис Шала (8.Зафармурод Абдираҳматов, 46), 10.Драган Черан, 14.Шароф Муҳитдинов, 18.Ҳусайн Норчаев (20.Юсуф Отубанжо,46), 19.Стефан Чолович (34.Шерзод Насруллаев, 46), 24.Сардорбек Баҳромов (22.Игорь Голбан,85), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 92.Умарбек Эшмуродов (с)
Захира: 1.Олександр Воробей, 33.Баҳодир Ҳалилов, 55.Диёрбек Абдуназаров, 80.Давронбек Усмонов
"Шўртан": 35.Шерзодбек Абдураимов, 3.Шохжаҳон Султонмуродов (19.Нуриддин Ҳасанов, 71), 4.Улуғбек Ҳудойбердиев, 6.Одилбек Абдумажидов, 8. Абубакрризо Турдиалиев (88.Диёрбек Асомиддинов,89), 9.Пўлатхўжа Холдорхонов, 22.Сардор Садуллаев, 24.Дониёржон Нарзуллаев (с) (10.Тимур Мамасиддиқов, 74), 33.Бекжон Раҳматов ( 17.Фарруҳбек Мухторов, 74), 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 79.Маҳмуд Жўрабоев ( 99.Сардор Саидов,71)
Захира: 1.Шохруҳжон Эшбўтаев, 11.Жасур Ҳакимов, 15.Жўрабек Маннонов,21.Муҳаммадазиз Иброҳимов,
Огоҳлантириш: 9 - Одил Абдумажидов, 43 - Шароф Муҳитдинов, 45+2- Маҳмуд Жўрабоев, 45+5 - Сардор Баҳромов
Учрашув якунланди. Рўзиқул Бердиевнинг иккинчи бўлимнинг бошида қилган ўзгаришлари учрашув тақдирини ўзгартириб юборди. "Насаф" ўз уйида "Шўртан"ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг биринчи ўрнига қайтди
89. Турдалиевнинг ўрнига Асомиддинов майдонга тушди
87. Нуриддин Хасанов кучли зарба йўллади, Неъматовдан сейв
85. Баҳромовнинг ўрнига Голбан майдонга тушди
79. Мухторов узоқдан зарба йўллаб кўрди, бироқ тўп ҳимоячига тегмоқда
74. Раҳматовнинг ўрнига Мухторов, Нарзуллаевнинг ўрнига Мамасидиқов майдонга тушди
71. Ҳасанов ва Саидов майдонга тушди. Улар Жўрабоев ва Султонмуродовни алиштиришди
65. ГОООЛ. Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар ўйин тақдирини ўзгартириб юбормоқда. Бу сафар Шерзод Насруллаев гол урмоқда
61. ГОООЛ. Абдураҳматов иккинчи бўлимдага майдонга тушди ва ажойиб ҳаракат қилди. Унинг ажойиб узатмасидан сўнг Муҳитдинов ҳисобни очди
58. "Насаф"да иккита ажойиб вазият бўлди. Зафармуроднинг зарбаси устунга тегди. Устундан қайтган тўпни Баҳромов дарвозага аниқ йўллади. Абдураҳимовдан супер сейв
55. Абдураҳматовнинг узоқдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди
46. Шала, Раҳматов, Чолович ва Норчаев захирага олинди. Уларнинг ўрнига Абдураҳматов, Насруллаев, Давранов ва Юсуф Отубанжо майдонга тушди
46. "Насаф" бўлимни ҳужумкор бошлади. Чераннинг зарбасини ҳимоячи қайтармоқда
Иккинчи бўлим бошланди
Биринчи бўлим якунланди
45+7. Бўлим сўнггида меҳмонлар гол уришлари мумкин эди. Бироқ тўп чизиқнинг ёнгинасидан қайтди.
45+5. Огоҳлантириш. Бу сафар Сардор Баҳромов огоҳлантирилди
45+2. Огоҳлантириш. Маҳмуд Жўрабоев бўлим сўнггида сариқ олмоқда. Биринчи бўлим хавфли ҳужумлардан кўра кўпроқ хавфли қўполликлар билан эсда қолди
45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 5 дақиқа қўшиб берди
45. Нажафалиев ВАРни кўргани маниторга борди. Муҳитдиновнинг қўполиги сўнгги умид қўполлиги сифатида кўрилмоқда. Аскер вазиятни бир нечта ракурсдан кўрди ва Шарофга кўрсатилган сариқ ўзгаришсиз қолди
43. Огоҳлантириш. Бу сафар Шароф Муҳитдинов ҳакам томонидан огоҳлантирилди
40. Шаланинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди. Бу учрашувдаги илк аниқ зарба. Бироқ зарба жуда секин чиқанини ҳам инобатга олиб қўйиш лозим
30. Холдорхонов бурчакдан яхши узатмани амалга оширди, Эшмуродов қийинчилик билан тўпни қайтарди
26. Учрашувда вазиятлар деярли йўқ. "Шўртан" яхши ҳимояланмоқда. "Насаф" эса ҳужум қилишда қийинчиликка учрамоқда
Бугунги учрашувда мезбонлардан ҳеч ким жароҳат олмаса, бўлгани. Сабаби меҳмонлар жуда кескин футбол намойиш этишмоқда
15. "Аждар"лар устунликка эга бўлмоқда. Бироқ ҳозирча аниқ зарба йўллангани йўқ
12. Меҳмонлар вакиллари майда узатмаларда жуда кўп хатога йўл қўшимоқда. Баҳромовнинг зарбаси ҳимоячига тегди ва бурчакка чиқиб кетди
9. Огоҳлантириш. Одил Абдумажидов Черанга қарши қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди
2. Илк хавфли ҳужумни меҳмонлар ташкил қилди. Маҳмуд Жўрабоев дарвозабон билан бирга бир чиқди, бироқ Эшмуродов ҳимояда яхши ҳаракат қилди
Учрашув бошланди!
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар