UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  0 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Аналитика - футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  1 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  2 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  5 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  7 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  7 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  1

"Наманганда ўсиш ўзимга боғлиқ. Бу ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ ёхуд "Навбаҳор" стадионидаги муҳит мухлисларга берилган таъриф" — Фарруҳ Икромов Янгиликлар

"Наманганда ўсиш ўзимга боғлиқ. Бу ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ ёхуд "Навбаҳор" стадионидаги муҳит мухлисларга берилган таъриф" — Фарруҳ Икромов

Бироз олдин "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати вингер Фарруҳ Икромовнинг трансферини расман эълон қилди.

Икромов катта футболга "Бунёдкор"да кириб келди ва бир неча йил шу клуб шарафини муносиб ҳимоя қилди. Эндиликда футболчи учун янги давр бошланмоқда. У фаолиятида илк бор жамоасини ўзгартирди. Хўш, наманганликларнинг таклифи қачон бўлди? Бу унинг ўсиши учун фойдами? Шу ва бошқа саволлар билан Фарруҳ Икромовга юзландик. 

Расман: Фарруҳ Икромов – "Навбаҳор" футболчиси!

- "Навбаҳор"га ўтиш жараёни қандай юз берди? Музокаралар мавсум якунлангач бошландими ёки аввалроқми?

- Мавсум якунланганидан сўнг "Навбаҳор" клубидан таклиф бўлди. Клуб билан келишган ҳолда шартнома имзоладик. Якунда "лочинлар" аъзосига айландим. Бор гап шу. 

- Бу жамоа фаолиятингизда қанчалик ўсиш учун хизмат қилади? "Навбаҳор" бурилиш ясайдиган клубми?

- Аввало ўсишга эришишим ўзимга боғлиқ, деб ўйлайман. "Навбаҳор"да кучли футболчилар етарлича. Улар билан фақат олдинга қараб интилиш ва янада қўшиб бориш керак. Қолганини эса вақт кўрсатади. 

- "Бунёдкор"дан келиб қўшилдингиз. Мисол тариқасида собиқ жамоадошингиз Нурилло Тўхтасинов учун ўтган мавсум Наманганда омадсиз ўтди. Шу факторни ҳисобга олиб, сизда иккиланиш бўлмадими?

- Савол бермасингиздан олдин буни ўйламадим ҳам. "Навбаҳор"га ўтаётганда ҳеч қандай ишончсизлик ёки иккиланишлар юзага келгани йўқ. Нурилло Тўхтасинов яхши футболчи. Янги жамоасида фақат омад тилайман.  

- Билишимизга қараганда олдинги йилларда сизда легионерга айланиш имконияти бор эди. Орада жароҳат сабаб бир йилдан ошиқ танаффус қилдингиз. Балки "Навбаҳор"нинг халқаро майдонда қатнашиши яна хориж эшикларини очар?

- Нима бўлиб ўтганига қарамай ҳаммаси яхшиликка, деб ўйлайман. Ҳар бир ишда қандайдир ҳикмат бор. Мен ҳозир ўзимни кўрсатиб, жамоам учун фойда келтириш ниятидаман. Агарда шу вазифани бажара олсам, кейинги мақсад хорижга йўл олиш бўлади. 

-  Олдингизда "Пахтакор" варианти ҳам турганди. "Пахтакор" "Навбаҳор"дан фарқли равишда плей-офф да эмас, гуруҳ босқичида ўйнайди. Бунга фикрингиз қандай?

- "Пахтакор"дан таклиф бор эди. Лекин "Навбаҳор" кўпроқ ўзида кўришни хоҳлади. Ўйлайманки, жамоа билан юксак марраларни забт этамиз. 

- "Навбаҳор" мухлислари ҳар бир ўйинда стадионда ажойиб муҳит ҳосил қилишади. Уларга қандай таъриф берасиз?

- Айтганингиздек, улар майдонда яратадиган атмосферанинг ўзи таъриф ҳисобланади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика