UZ

Сўнгги янгиликлар

13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  0 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  6 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0

Музаффар Олимжонов рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятда нега зарба бермаганини изоҳлади Янгиликлар

Музаффар Олимжонов рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятда нега зарба бермаганини изоҳлади

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Қизилқум" (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар ярим ҳимоячиси Музаффар Олимжонов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Яхши ўйин бўлди. Майдонда ўн киши бўлиб қолганимиз ҳам гол уриш имкониятларимизни пасайтириб юборди. Шунга қарамай, ўйинни назоратни қилдик. Энди кейинги ўйинга ҳозирлик кўрамиз.

Қолаверса, "Қизилқум" яхши ҳимояланганини эътироф этмоқчиман. Нафақат улар, балки бошқа рақиблар ҳам ўйинларга жиддий ҳозирлик кўришяпти. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади. Ҳамма нарса меҳнатга орқасидан эришилади.

Тўғри, менда яхши имконият бўлди, рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бордим. Лекин ўша вазиятда дарвозабон яқин келиб қолгани учун зарба бериш учун имкон йўқ эди, тепган тақдиримда ҳам Қувватов тўпни қайтарарди. Шу боис мендан ҳам қулайроқда турган шеригимга пас беришга қарор қилдим, аммо ҳимоячилар вазиятни бартараф этишга улгурди", деди 23 ёшли футболчи.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика