UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   5 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  2 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  3 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  53 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  6 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  4 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  13 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17

Мурод Бобожонов: “Дуранг бўладиган кун экан” Янгиликлар

Мурод Бобожонов: “Дуранг бўладиган кун экан”

Олий лига 13-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Насаф” (2:2) баҳсидан сўнг фарғоналиклар ҳужумчиси Мурод Бобожонов ўйин борасида интервью берди.

- Қийин учрашув бўлди. “Насаф” жамоасини мағлуб этишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ якунда омад биз тарафда бўлмади ва ғалабани бой бердик. Хар иккала жамоа ҳам уч очко учун жуда жиддий курашди. “Насаф”га қарши беллашувда жамоадошларим борини бериб, қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Лекин барибир дуранг натижа бўлиши насиб қилган экан. Амалга оширилмаган пенальти борасида нима дейиш мумкин? Балки пенальтидан гол урганимизда кейинроқ қаршиликлар учинчи жавоб тўпини ҳам киритишлари мумкин эди. Хуллас, дуранг бўладиган кун экан, - дея таъкидлади “Нефтчи” ҳужумчиси.

- Тўғриси баҳс сўнггида оёғимда оғриқ ҳис қилдим. Шунинг учун мураббийда мени алмаштиришни сўрадим. Шу ўринда бизни “Истиқлол” стадионда қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга раҳмат айтмоқчиман, - деди Мурод Бобожонов “Нефтчи” матбуот хизмати берган интервьюсида.

Ҳожиакбар Жабборов ёзиб олди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика