UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  1 20:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  29 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   3 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  87 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  1 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  19 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  2 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  55 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Муҳсин Низомиддинов: "Олдинги икки турда муҳим очколарни бой бергандик" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Олдинги икки турда муҳим очколарни бой бергандик"

ПРО-Лиганинг 3-туридан ўрин олган "Арал" - "Қўқон-1912" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- Аввалги 2 та ўйинда ўз хатоларимиз эвазига очколарни бой бергандик. Бир ҳафта мобайнида машғулотларда жиддий ишладик. Кўриб турганларингдек, бугун мавсумдаги илк ғалабамизни қўлга киритдик.

- "Арал" жамоасини қайси футболчиси сизда яхши таасурот қолдирди?
- "Арал" жамоасини ҳар бир футболчиси яхши. Нукусда ютқазишни истамайдиган охиригача курашадиган футболчилар кўп. Масалан "Нефтчи"да ўйнаганман, Неъматилло Қуттибоев ва Айбек Нурбоевларни яқиндан биламан. Улар жанговор характерга эга, мағлубиятга шунчаки рози бўлмайдиган футболчилар сарасидан эди.

- Майдон ҳолатига муносабатингиз?
- Бу нормал ҳолат. Биз сунъий майдонда ўйнашимизни билиб Тошкентда шундай майдонда шуғулландик. Ҳар икки жамоа шу майдонда ўйнайди, яхши ёки ёмон деб баҳона излаш нотўғри.

- Об-ҳаво ҳолати қандай бўлди?
- Яхши об-ҳаво бўлди. Айни футбол ўйнайдиган ҳаво эди. Мавсумнинг энди кириш қисмидамиз, турли-туман ҳаво бўлиши нормал ҳолат.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика