UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0 (матнли трансляция)  42 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  0 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  4 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  17 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Муҳаммадали Ўринбоев: "Катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш" Янгиликлар

Муҳаммадали Ўринбоев: "Катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш"

"Брентфорд B" сафида ҳаракат қилаётган Муҳаммадали Ўринбоев куни кеча Championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди.

- "Манчестер Сити" – "Брентфорд" ўйинидан олдин асосий жамоа билан машғулот ўтказдингиз ва "Этихад"га бордингиз. Ваҳоланки, жамоага қўшилганингизга ҳали кўп бўлмаганди...

- "Манчестер Сити" билан ўйиндан 3 кун олдин машғулотларга чақирув олгандим. Билмадим, мураббийга ҳаракатларим маъқул келганми, лекин ўша кунларда асосий жамоа билан бирга эдим.

- Ўзбекистондан Англияга йўл олдингиз. "Брентфорд"да сизни ҳайрон қолдирган нарса борми?

- Ички муҳит. Бундан ташқари, машғулотдан олдинги ва кейинги жараёнлар жуда катта фарқ қилади. Жамоанинг спорт залидаги машғулотлари, витаминизация масаласи. 

- Ҳали ёшсиз ва ҳозир Европадасиз. Энг олий мақсадингиз нима?

- Ўйлашимча, ҳали ёшман. Бу бошланиши. Улкан ниятларим бор. Орзум – Ла Лига жамоаларида ўйнаш, Чемпионлар Лигасида қатнашиш. Худо хоҳласа, катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш. 

- Қайси футболчига ҳавас қиласиз?

- Кевин Де Брюйне. 

- "Брентфорд"га 6 ойлик ижара асосида йўл олгансиз. Шартномани узайтирасизми ёки бошқа жамоага ўтасизми?

- Ҳозир жамоа билан музокаралар давом этмоқда. Яқин кунларда бу бўйича хабар чиқади. Қолишим ҳам мумкин, кетишим ҳам мумкин. Вариантлар кўп, ўзимизга маъқулини танлаш арафасидамиз.

Тўлиқ интервью

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика