UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  4 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  3 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  1 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   12 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  5

Михайло Зварич: "Узоққа қарамаймиз, ҳар дақиқа, ҳар ўйин ҳақида бош қотирамиз" Янгиликлар

Михайло Зварич: "Узоққа қарамаймиз, ҳар дақиқа, ҳар ўйин ҳақида бош қотирамиз"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "C" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Ангола – Украина (2:7) учрашувидан сўнг украиналиклар аъзоси Михайло Зварич микст-зонада сайтимизга интервью берди.

"Бугунги ўйинга тайёргарлик ҳар доимгидан юқорироқ бўлди, сабаби илк турда керагидан ортиқ гол ўтказиб юбордик. Бугун эса ҳақли ғалаба қозондик.

Барча Аргентина билан биринчи ўйинни унутишга ҳаракат қилди. Ўй-хаёлларимиз фақат ва фақат Анголага қаратилган эди. Йигитлар эса тушкунликдан чиқиб, ўйинга мослашишди, ҳозир ҳаммаси яхши.

Ҳозирдан узоққа қарамаймиз, аксинча, ҳар бир дақиқа, ҳар бир ўйин ҳақида бош қотириб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Турнирда барча жамоалар кучли.

Ўзбекистонда бизни жуда яхши кутиб олишди. Бундай саховатпешалик учун Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдираман. Бу ерда ҳаммаси ажойиб", деди Зварич.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика