UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  35 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Милан Митрович: "Бу йил энг қизиқарли чемпионат бўлади" Янгиликлар

Милан Митрович: "Бу йил энг қизиқарли чемпионат бўлади"

"Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович Суперлигага тайёргарлик жараёнлари ҳақида гапирди.

"Ҳаммаси режа бўйича давом этяпти. Бутун жамоа мавсум бошланишини интиқлик билан кутмоқда дея оламан. Биз учун ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Мақсад ва ниятларимиз доимгидек юқори. Ўйлайманки, клуб аллақачон совринли ўринларни эгаллаш пайтига келган.  Раҳбарият бу борада олдимизга вазифа қўйган ва бу учун шароит яратиб берган.  Ўйлайманки, бу йил энг қизиқарли чемпионат бўлади. Биз совринли ўринларни эгаллаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Ўтган мавсум ҳар бир жамоада бўлгани каби бизда ҳам пасайиш, кўтарилиш юз берди. Биз тўғри йўлдамиз, 2021 йилги натижани яхшилашга салоҳиятимиз етади. Айрим ўйинларда диққатни жамлай олганимиз йўқ. Яна омадсизликлар ҳам панд берди",- дейди Митрович. 

Маълумот учун, "Сўғдиёна" илк турни 9 март куни Қаршида "Насаф"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика