UZ

Сўнгги янгиликлар

16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 16:10Про лига. "Локомотив" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  2 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  2 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  9 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  14 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5

Мбаппе тўланмаган маош масаласида ПСЖ билан судгача келишиб олишни истамади Янгиликлар

Мбаппе тўланмаган маош масаласида ПСЖ билан судгача келишиб олишни истамади

Футболчи барча масалани судда ҳал қилади.

"Реал" клуби футболчиси Килиан Мбаппе собиқ жамоаси ПСЖ тўлаши керак бўлган 55 млн евро пул масаласини судгача, ўзаро келишган ҳолда ҳал қилиш таклифини рад этди.

Гап шундаки, бугун Франция Профессионал футбол лигасининг юридик масалалар бўйича кенгаши ПСЖ ва Килиан Мбаппенинг ҳуқуқшунослари иштирокида йиғилиш ўтказди. Кенгаш томонларни судгача келишиб олишга чақирди. Бу таклиф фақат ПСЖ томонини қониқтирди. Килиан Мбаппенинг вакиллари эса ПСЖ билан бу масала бўйича ҳамкорлик қилишни рад этишди. Энди барчаси судда ҳал бўлади.

Маълумот учун, Килиан Мбаппе ПСЖдан клубда ўтказган охирги уч ойи учун маош ва бонусларни (умумий миқдор 55 млн евро) талаб қилмоқда. Ҳужумчи бу масала бўйича Франция Профессионал футбол лигаси ва УЕФАга шикоят қилганди. Ушбу ҳолат бўйича ПСЖ клубига трансфер тақиқи тушиши мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика