UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  0 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  12 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  401 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Матиас Роса: "Бразилиядан Америка кубоги финалидаги мағлубият аламини олишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Матиас Роса: "Бразилиядан Америка кубоги финалидаги мағлубият аламини олишга ҳаракат қиламиз"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати ярим финалидан ўрин олган Францияга қарши ўйиндан сўнг (3:2) Аргентина терма жамоаси аъзоси Матиас Роса Алемани сайтимизга интервью берди.

"Францияга қарши жуда қийин ўйин ўтказдик. Рақиб жамоа ажойиб ўйин кўрсатди, улар жисмонан яхши тайёргарликка эга экан. Қолаверса, уларда юқори савиядаги ўйинчилар бисёр. Бу эса бизни ҳимояга кўпроқ эътибор қаратишга мажбур қилди. Муҳими, ғалаба қозонишни уддаладик.

Финалда Бразилия билан тўқнаш келамиз. Бразилия дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эканлигига шубҳа йўқ. Биз улар билан яқинда Америка кубоги финалида тўқнаш келгандик. Ўшандаги мағлубият учун ренванш олишга ҳаракат қиламиз. Финалда максимал кучимизни ишга соламиз", деди Роса.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Аргентига жаҳон чемпионати финалида Бразилия билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика