UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  12 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  0 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  7 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  5 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  47 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

Март ойи бошида "Навбаҳор" клуби президенти этиб тайинланган Расул Низамбаев ўз лавозимини тарк этди Янгиликлар

Март ойи бошида "Навбаҳор" клуби президенти этиб тайинланган Расул Низамбаев ўз лавозимини тарк этди

Расул Низамбаев соғлигидаги муаммолар сабаб шундай қарорга келган.

"Навбаҳор" клуби раҳбариятида бир неча ўзгаришлар бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман маълум қилди.

"Бугун "Навбаҳор" уй учрашувларини ўтказадиган "Марказий" стадионида йиғилиш ўтказилди. Уни Наманган шаҳар, Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев олиб борди. 

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. "Навбаҳор" ПФК президенти Расул Низамбаев соғлигидаги муаммолар сабабли, ўз аризасига биноан истеъфога чиққани маълум қилинди.  

Шунингдек, Бахтиёр Нурматов яна "Навбаҳор" клуби бош директори лавозимига қайтди. 

Бунгача ушбу лавозимда фаолият юритган Акмал Сохибов эса директор ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлайдиган бўлди", -дейилади "Навбаҳор" клуби расмий баёнотида.

Маълумот учун, "Навбаҳор" ПФК президенти Расул Низамбаев 2024 йилнинг бешинчи март куни ушбу лавозимга тайинланганди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика