UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  6 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3

МАҚОЛА. Ўзбекистонда тўп тепган биринчи ироқлик футболчи ёдингиздами? Янгиликлар

МАҚОЛА. Ўзбекистонда тўп тепган биринчи ироқлик футболчи ёдингиздами?

"Пахтакор" жамоаси таркибига қишки трансферлар ойнасида ироқлик футболчи Башар Ресан келиб қўшилиши ҳақида хабар берган эдик.

Чемпионатимизда ироқлик футболчининг пайдо бўлиши илк бор содир бўлаётгани йўқ. 2011 йил ўртамиёна "Андижон" сафида ироқлик машҳур футболчи Ҳайдар Абдулраззоқ пайдо бўлганди. Қуйида унинг фаолияти ва ҳаёти ҳақида ҳикоя қиламиз.


Футболга кириб келиши 

Ҳайдар Абдул Раззоқ 1982 йил 9 июнь куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида туғилган. Футболдаги илк қадамларини 1995 йил 13 ёшида "Талаба" ёшлар жамоасида ташлаган. Қайсидир маънода бу унинг учун дебоча вазифасини, ўтаб берганди. 1996 йилда Назар Ашраф "Талаба"нинг асосий жамоасига 5 нафар футболчини жалб қилади. Улардан бири қаҳрамонимиз эди. Орадан 2 йил ўтгач Аднан Ҳамад томонидан Ироқнинг ёшлар жамоасига жалб этилади. 2000 йил улар ўз ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатида ғолиб чиқишади. Финалда Япония таслим қилинади (2:1).

Терма жамоадаги фаолияти 

Мазкур муваффақият бир неча нафар футболчилар қаторида Ҳайдар Абдул Раззоқга миллий терма жамоа эшикларини очади. У 2000 йил 31 январь санасида Милан Зиваднович бошчилигида ЖЧ-2002 саралаш босқичида Ироқ сафида дебют қилади (Ливан - Ироқ 0:0). Ҳайдар олимпия терма жамоаси билан Афина Олимпиядасига йўлланма олибгина қолмай, мусобақани фахрли 4 ўрин билан тугатади. Осиё кубогидан кейинги бу навбатдаги ютуқ ҳисобланарди. Аммо ҳали тугагани йўқ эди. Унинг энг катта ютуғи шубҳасиз 2007 йил 4 давлат, Таиланд, Малайзия, Вьетнам, Индонезия мезбонлигида ўтган Осиё кубогидаги ғолибликдир. Юнус Маҳмуд каби юлдузли таркибга эга Ироқ финалда Саудия Арабистонини таслим қилади (1:0). Финал Ҳайдарнинг терма жамоадаги охирги учрашуви бўлди. 

Қайси клубларда тўп тепган?

Тўп тепар фаолиятининг асосий қисмини Ироқда ўтказди ("Ал Талаба", "Ал Иттиҳод", "Духок", "Ал Завра", "Ал Карх", "Сулаймония"). Легионер сифатида Қатарнинг "Ал Аҳли СК", Ливаннинг "Ал Ансор", "Ал Аҳли Саида СК", Ўзбекистоннинг "Андижон" жамоаларида ҳаракат қилди. 2007 йилдан сўнг унинг каррерасида пасайиш юзага келди ва аввалги даражасига қайта олгани йўқ. 

"Андижон"даги фаолият

2011 йилги Туркиядаги қишки ўқув-машғулот йиғинига Ҳайдар Абдул Раззоқ келиб қўшилади. Бироқ 3-4та учрашувда майдонга тушганидан билиш мумкинки, мамлакатимиздаги фаолияти кўнгиладгидек чиқмаган. Клубда фаолият олиб борган ходимларнинг айтишича, буни кўпроқ янги чемпионатга мослага олмаслик билан боғлашган. Яна бир маълумот оралиқдаги танаффусда у ўз юртига йўл олади. Шундан сўнг уни клубда кўришмайди. У ҳаттоки клубга ўзининг таржимони билан келганди. Ўша йили "Андижон" 28 очко билан 12 ўринни эгаллаб элитада қолишни уддасидан чиққан. 

Ҳайдар Абдул Раззоқ вафот этиши воқеалари 

Собиқ футболчи 2022 йилнинг 5 июнь санасида Ироқ пойтахтида номаълум шахслар томонидан уюштирилган ҳужумда жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Улар 5 кишини ташкил қилар, қўлларида эса металл қуроллар бўлгани айтилган. Биринчи ёрдам кўрсатилганига қарамай неврологик жароҳатлар натижасида вафот этган. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика