UZ

Сўнгги янгиликлар

07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  1 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  33 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  8 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5

Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти" Янгиликлар

Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"

"Динамо" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Суперлиганинг 8-тур баҳсидан (1:1) сўнг меҳмонлар устози Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

Максим Шацких: "Биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Бир нечта вазиятлар яратдик. Масалани биринчи бўлимдаёқ ҳал қилсак бўларди. Иккинчи таймда атайин тўпни рақибга бериб, қарши ҳужумда ўйнашга уриндик. Бироқ ҳужумни якунлашда маҳорат ва баъзи хатолар ҳалал берди".


- Ҳозирги "Пахтакор" аввалги мавсумдагидан катта фарқ қилади. "Шерлар"нинг чемпионлик учун имкониятларини қандай баҳолайсиз? Чунки "Навбаҳор" ва "Нефтчи" яхши ўйин кўрсатяпти.

- Имкониятлар ҳаммада тенг. Ким кучлироқ эканлигини декабрда билиб оламиз. Мен ҳамма ўйинларни кўряпман. Баъзида мен томоша қилган ўйин сизга бошқачароқ кўринар. Ҳамма ўзида бор кучга қараб тактика танлайди. Биз ҳам шундай, бироқ биздаги "ресурс" унчалик катта эмас.

- Алижонов ва Саитовларнинг ҳолати ҳақида маълумот бера оласизми?

- Алижонов аста-секинлик билан тузаляпти. Саитов ва Кими Мерклар даволнишда давом этишмоқда. Афсуски, ҳар ўйин кимдир шикастланяпти. Футбол контактли спорт тури, чидашга мажбурмиз. 

- Бугунги баҳснинг охирида "Динамо" катта устунликка эга бўлди. "Пахтакор" нима сабабдан бунчалик ёмон ўйнади?

- Устунлик деб нимани тушунасиз. Орқароқдан ўйнаганимиз устунлик эмас. Дарвозабонимиз сейвлар қилиб, тўп устун ёки тўсинга тегиб қайтдими? Бир яримта вазият десак тўғри бўлади. Ўтказиб юборган голимиз умуман кулгили. Узатма ва паслар вазият ҳисобланадими? Биз атайин тўпни рақибга топшириб, орқароқ қайтдик. Биз иккинчи бўлимда 3та гол урсак бўларди. Босим бу - бизни ўз жарима майдончамизга қамаб, тинимсиз зарбалар беришдир.

- Нега бундай тактика танладингиз?

- Қайтараман, имкониятимизга қараб тактика танлайман. Тўғри пайқадингиз, бу аввалги мавсумдаги "Пахтакор" эмас. Таркибдагиларнинг 95% янгилар. Бир-икки ой ичида 11 кишини тўплаб, сиз истаган ўйинни кўрсатишга мажбурлай олмайсиз.

- "Пахтакор" учрашувни ҳужумчисиз бошлади. Иккинчи таймда ҳужумчи захирадан майдонга тушди. Сизда футболчилар етишмовчилиги кузатиляптими?

- Черанчи? Черан ҳужумчи. "Протокол"да ҳамма нарсани ёзиш мумкин. Кими ҳозир жароҳатланган. Холдорхонов эса биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти.

- Максим Шацких жамоасида Шацкихдек ҳужумларни якунлайдиган футболчи йўқлги бизни ҳайрон қолдиряпти.

- Афсуски, йўқ. Ҳужумчини излаш ёки академияда ўстириш керак. 3-5 йил ичида терма жамоада ҳужумчи етишмовчилиги бошланади.

- Кожо Жоэл ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Уни ҳозир бошқа жамоага олсангиз, қандай ўйнаб кетишини билмаймиз. Ўртамиёна ҳужумчи. Баракалла, гол урди ва вазифасини бажарди.

- Бир неча кундан сўнг "Насаф"га қарши Суперкубок баҳси бор, бу учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- Ундан олдин "Қизилқум" билан ўйнашимиз керак. Ҳозир фақат шу учрашув борасида бош қотиряпман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика