UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  0 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  6 17:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:30Про лига. "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  6 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  10 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  18 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7

Маҳдавикия, Миладинович, Еличич, Зейтуллаев, Бердиев ва бошқалар Про лицензияси учун таҳсил олмоқда Янгиликлар

Маҳдавикия, Миладинович, Еличич, Зейтуллаев, Бердиев ва бошқалар Про лицензияси учун таҳсил олмоқда

ЎФА техник директори Ги Киала бошчилигида Про лицензияси учун ўқув курслари сентябрь ойида старт олди.

Унда жами 21 нафар мутахассис ўқиётган бўлиб, шуларнинг тўрт нафари хорижлик ҳисобланади: Мирко Еличич (Австралия), Боян Миладинович (Сербия), Жасвиндер Синкҳ (Сингапур), Меҳдий Маҳдавикия (Эрон). 



Ўқув курси умумий 8 та модулдан иборат бўлиб, у 2025 йилнинг декабрь ойида якунига етади. Бельгиялик Ги Киала Про лицензияси учун ўқиш ниятида бўлган талабгорларни саралаб олиш тизимини янгилади. Шунингдек, Лига билан келишув асосида якуний битирув имтиҳони ҳамда умумий баҳолаш тизимини қатъийлаштирди. Эндиликда Про лицензияси учун таҳсил олаётган мутахассислардан барча модуллар ҳамда имтиҳонларга жиддий ёндошув талаб этилади. Хорижлик мутахассис назорати остида ташкил этилаётган курсни якунлаш ва тегишли дипломга эга чиқиш осон бўлмайди. Мазкур талаб аввалроқ ЎФА президенти томонидан техник директор олдига вазифа сифатида белгилаб берилганди.

Шунингдек, 21 нафар мутахассиснинг Европада тажриба алмашиши учун имконият яратилади. Хусусан, модуллар орасидан Бельгия сафари ҳам ўрин олган бўлиб, унинг давомида 21 нафар мутахассис Бельгия футболи тизими, мураббийлик малакасини ўрганиш ҳамда бошқа зарурий ахборот алмашиш имкониятига эга бўлади.  


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика