UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  0 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  12 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  401 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Лукас Боло Алемани: "Финалда Бразилия? Биз хотиржаммиз" Янгиликлар

Лукас Боло Алемани: "Финалда Бразилия? Биз хотиржаммиз"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати ярим финалидан ўрин олган Францияга қарши ўйиндан сўнг (3:2) Аргентина терма жамоаси аъзоси Лукас Боло Алемани сайтимизга интервью берди.

"Францияга қарши қийин ўйин ўтказдик. Рақиб жамоа тўп билан яхши муомала қилди. Биз ҳимояни унутмаган ҳолда имониятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Менимча, натижа адолатли бўлди.

Энди ҳал қилувчи учрашувга тайёргарлик кўриш ҳақида ўйлашимиз ва энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак.

Бразилия иқтидорли ўйинчиларга эга жамоа ҳисобланади. Лекин биз барча жамоага қарши тенгма-тенг кураша оламиз. Биз хотиржаммиз, финал жамоамиз учун ижобий натижа билан тугайди деб ўйлайман", деди Алемани.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Аргентига жаҳон чемпионати финалида Бразилия билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика