UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  1 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  4 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  18 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  25 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6

"Локомотив"нинг голи қоида бузилган ҳолда урилган — ЎзФҲМ Янгиликлар

"Локомотив"нинг голи қоида бузилган ҳолда урилган — ЎзФҲМ

ЎзФҲМ матбуот хизмати "Динамо" – "Локомотив" учрашувидаги баҳсли вазият борасида "Локомотив" матбуот хизматининг ёзган изоҳлари бўйича расмий баёнот берди.

"Динамо" – "Локомотив" ўйинининг 69-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов дастлаб голни ҳисобга олди. Аммо VAR ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, ҳолатни ўрганган рефери голни инобатга олмади ва офсайд қайд этилганини маълум қилди. (ВИДЕО)



Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга тўғри аралашган. Офсайд борлиги махсус чизиқлар орқали VAR ҳаками тўғри аниқлаган. Тошкентликларнинг 26-рақамли футболчиси тўп учун ҳаракат қилган ва дарвозабонни чалғитиб, голнинг қоида бузилган ҳолда киритилишига сабабчи бўлган. Шу сабабли ҳакамларда голни бекор қилиш бўйича етарли асос мавжуд. Комиссия томонидан уларнинг қарори тўғри, деб топилди.

Шу ўринда, жамоаларимиз ва уларнинг матбуот хизматидан ўз ишини қилган ҳолда футбол жамоатчилиги ва ОАВни асоссиз фактлар билан чалғитмаслигини ҳамда вазиятларга профессионал тарзда ёндашишини сўраб қоламиз. Яна шуни маълум қиламизки, ҳар бир учрашувдаги баҳсли вазиятлар ва ҳакамларнинг қарори Марказ ҳамда махсус комиссия томонидан назорат қилиб борилади", – дейилади баёнотда.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика